2025 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81,5 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳри 98,2 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа — Қашқадарё вилоятида 61,2 фоизни ташкил этмоқда.
- Андижон вилояти — 92 фоиз;
- Бухоро вилояти — 74,3 фоиз;
- Фарғона вилояти — 82,5 фоиз;
- Жиззах вилояти — 75,3 фоиз;
- Навоий вилояти — 85,8 фоиз;
- Наманган вилояти — 87 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 61,2 фоиз;
- Самарқанд вилояти — 78,6 фоиз;
- Сурхондарё вилояти — 66,5 фоиз;
- Сирдарё вилояти — 87,7 фоиз;
- Тошкент вилояти— 79,9 фоиз;
- Хоразм вилояти — 91,6 фоиз;
- Тошкент шаҳри — 98,4 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 74,2 фоиз.
2025 йил бошларида ҳам марказлашган ичимлик суви билан таъминланган даражаси бўйича Қашқадарё вилояти сўнгги ўринда эди.
Тошкент шаҳри туманлари кесимида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:

“Ўзбекистон24” телеканали эфирида маълум қилинишича, аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга шу кунга қадар 35 триллион сўм ажратилган. Президент март ойида ўтказган йиғилишда 2025 йилда 1619 километр ичимлик суви тармоқлари тортилишини маълум қилганди.
Ичимлик сувининг сифати қандай бўлиши керак?
Ичимлик суви бутун дунё стандартлари бўйича озиқ-овқат маҳсулоти сифатида таснифланади. У инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлиши учун лаборатория синовларидан ўтказилади. Биринчи навбатда танланган сув манбалари давлат стандарти ЎзДСт 951:2011 “Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари, гигиеник, техникавий талаблар ва танлаш қоидалари” талабларига жавоб бериши шарт. Агар танланган сув манбаларидаги сифат кўрсаткичлари гигиеник талабларга жавоб бермаса, у ҳолда сувлар махсус тозалаш иншоотларида босқичма-босқич қайта тозаланади.
Изоҳ (0)