26 июль куни соат 01:05 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида Spark автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилган. Юз берган автоҳалокатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган Б.Б. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна бир нафар йўловчи, 2004 йилда туғилган А.Ж.га шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)