Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзги трансфер ойнаси давомида “Манчестер Юнайтед” жамоасининг аргентиналик футболчиси Алехандро Гарначони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, Германиянинг амалдаги чемпионлари 21 ёшли футболчини харид қилиш бўйича яқин орада расман музокараларни бошлаши мумкин. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса Гарначони айнан шу ёзда сотишга тайёр экани айтилмоқда.
Айни пайтда “Бавария” бош мураббийи Венсан Компани жамоа таркибини бир нечта янги футболчи билан кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Гарначо эса унинг режаларида муҳим ўрин эгаллаши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Шунга қарамай, футболчининг ўзи ҳозирча Англияда қолишни истаётгани айтилди. Аввалроқ Гарначога Англиянинг бошқа клублари — “Астон Вилла” ва “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ бу трансфер ҳозирча амалга ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, Алехандро Гарначо 2023/24 йилги мавсумда Англия Премер Лигаси доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)