• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Оғир ўтган болалик, Бибернинг хиёнати, буйрак кўчириб ўтказиш ва паранойя: Селена Гомеснинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида

    22 июль куни энг зиддиятли, ғамгин ва кўп муҳокама қилинадиган поп юлдузларидан бири Селена Гомес 33 ёшни қаршилади. Унинг мухлислари ва ижтимоий тармоқлардаги издошлари, шубҳасиз, ҳамкасблари орасида хонандага ҳавас қиладиганлар кўп. Бироқ шахсий бахт ва ижодий уйғунликка эришишдан олдин Селена қанчалик машаққатли йўлни босиб ўтганини кўпчилик билмайди.

    Болалик ва Disney

    Бритни Спирс, Кристина Агилера, Ариана Гранде, Майли Сайрус, Сабрина Карпентер, Оливия Родриго — улар муваффақиятлари учун Disney (ёки Nickelodeon)дан қарздор, чунки биринчи расмий қўшиқлари чиқишидан аввал ҳам кўпчилик уларни танирди.

    Селена Гомес (Selena Gomez) - биография, новости, личная жизнь, фото, видео  - stuki-druki.com

    Селена Гомес ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ, унинг Disney’даги фаолияти жуда паст нуқтадан бошланган. Селена 1992 йилда Техасда, ота-онаси атиги 16 ёшда бўлганида туғилган. Табиий, мактаб ўқувчилари бўлган бу жуфтлик фарзанд кўришга на руҳий, на моддий жиҳатдан тайёр эди. Селена 5 ёшга тўлганида ота-онаси ажрашади. Уни онаси, бувиси ва бобоси тарбиялади. Хонанданинг айтишича, оиланинг моддий аҳволи шунчалик оғир эдики, улар ҳамма нарса бир доллардан сотиладиган дўконлардан спагетти сотиб олишга мажбур бўлишган.

    Жизнь — не сказка: 5 драм в жизни Селены Гомес

    Селенанинг онаси Менди актриса бўлишни жуда хоҳларди. Кундузи у Starbucks’да қаҳва дамлар, кечқурун эса ҳаваскорлар театрида орзусини рўёбга чиқарар ва баъзан қизини ҳам спектаклларга олиб борарди.

    Кейинчалик Гомеснинг эслашича, онаси саҳна либосларини ўзи тикар ва “1990 йиллардаги Дрю Бeрриморга ўхшарди: сочи калта ва капалак шаклидаги соч безаклари бор эди”.

    Селена Гомес — биография, песни, фото, роман с Джастином Бибером, болезнь,  волчанка

    Қизча ҳам актриса бўлишни истарди — фақат театрда эмас, телевидениеда. Болалар боғчасига бориш ўрнига у доимий равишда кастингларда қатнашарди ва тўққиз ёшида унга биринчи бор омад кулиб боқади. Селенани “Барни ва дўстлари” болалар телесериали режиссёрлари суратга тушишга таклиф қилишади. Бироқ қизча актёрлар таркибида узоқ вақт қололмайди — 13 та қисмдан сўнг продюсерлар уни ишдан бўшатишади, чунки юмшоқ ўйинчоқ тираннозавр ҳақидаги шоу учун уни “жуда катта” деб ҳисоблайдилар.

    Селена Гомес – биография, фото, личная жизнь, парень, рост и вес, волчанка  2025 | Узнай Всё

    Селенанинг ҳаётида чинакам бурилиш 15 ёшида содир бўлади: унга “Вейверли Плейс сеҳргарлари” сериалида бош рол таклиф этилади. У сеҳрли қобилиятларга эга ўсмир қиз Алекс Руссо ролини ижро этади. Сериал катта муваффақиятга эришиб, Селенани Disney Channel юлдузи ва ўсмирларнинг севимли қаҳрамонига айлантиради. У 2007 йилдан 2012 йилгача ушбу сериалда ва унинг асосида суратга олинган тўлиқ метражли фильмларда рол ўйнайди.

    Шу билан бирга, Селена Disney’нинг бошқа лойиҳаларига ҳам таклиф қилинади. Жумладан, у Майли Сайрусни дунёга танитган “Ханна Монтана” ва “Зак ва Кодининг саргузаштлари” каби сериалларда қатнашади. “Маликани ҳимоя қилиш дастури” фильмида эса Селена ўша пайтда яқин дўстига айланган Деми Ловато билан ҳамкорликда суратга тушади.

    Я была аутсайдером

    Мусиқий карьерасининг бошланиши

    2008 йилда Селена Гомес Деми Ловато ва Майли Сайрус каби юлдузлар сафига қўшилиб, янги қўшиқчи учун Тhе Scеnе гуруҳини тузган Hollywood Records студияси билан шартнома имзолайди. Бу жамоани тўлақонли гуруҳ деб аташ қийин эди — у кўпроқ ёш поп юлдузига жўр бўлувчи профессионал мусиқачилар жамоасига ўхшарди.

    Selena Gomes & Тhе Scеnе 2008 йилдан 2012 йилгача фаолият юритиб, шу давр мобайнида учта альбом ёзди. Бу даврга оид бир қўшиқни албатта эшитгансиз: Love You Like a Love Song Селенани ўзбек тингловчиларига ҳам танитди.

    Ўша пайтга келиб, Гомес расман якка ижрочи сифатида фаолият бошлайди. Тез орада у Stars Dance номли дебют альбомини чиқаради.

    Кейинчалик Селенанинг ҳаётида яна бир муҳим бурилиш содир бўлади. 2015 йилда чиқарилган Revival номли альбом Disney поп маликасини бутунлай янги қиррасини намоён этади.

    Жастин Бибер

    У Жастин Бибер билан 2010 йилда учраша бошлаган. Ўша пайтда Селена ва Жастин беғубор ва соф ўсмирлик севгиси тимсоли эди.

    A Detailed History of Selena Gomez and Justin Bieberъs On-Again, Off-Again  Relationship | Vogue

    Аммо Жастин ҳам, Селена ҳам шоу-бизнеснинг шафқатсиз чархпалаги домига тушиб қолишди: 24/7 папарацсиларнинг эътибори, ижтимоий тармоқларнинг кучайиб бораётган таъсири, заҳарли мухлислар гуруҳлари, ҳейтерлар ва тўхтовсиз босим.

    Олти йиллик узилишлар билан давом этган руҳий зўравонлик, Жастиннинг хиёнати ҳақидаги миш-мишлар тинмасди. Иккала томон ҳам етарлича етук эмасди ва муносабат қуришни эндигина ўрганаётган эди.

    Justin Bieber and Selena Gomez: relationship timeline: EVERYTHING you need  to know

    Бибер ва Гомеснинг муносабатлари 2018 йилгача давом этди. Бу даврда жуфтликнинг самимий суратлари таблоидларнинг уларнинг муносабатларида муаммолар борлиги ҳақидаги ташвишли сарлавҳалари билан ёнма-ён чиқиб турарди. Айниқса, 2017 йилда шундай ажралишлардан бирида Селена Тhе Weekend билан қисқа муддатли муносабатда бўлди, ундан сўнг Жастин билан яна ярашди.

    Бироқ 2018 йил март ойида улар узил-кесил ажрашди. Кўп ўтмай, Жастин Хейли Болдуин билан учраша бошлади ва 2018 йил сентябрда унга уйланди. Бу Селена учун оғир зарба бўлди.

    Justin and Hailey Bieber Canъt Stay Out of the Comments | Vanity Fair

    2018 йилдаги ажралиш ва Жастиннинг Хейли билан никоҳидан сўнг, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари Селенани тез-тез Хейли билан таққослашди, бу эса унинг ўзига бўлган ишончини пасайтирди. Селена доимо ўзи ҳақидаги салбий фикрларни ўқирди, унинг ўзига бўлган ҳурматини кўз ўнгида йўқолаётганини ҳис қиларди. 2019 йилда у ҳатто ижтимоий тармоқларда мухлисларини меҳрибонроқ бўлишга чақирди, шундан сўнг вақтинча ахборот маконидан ғойиб бўлди.

    Касаллик

    Селена ва Жастин Бибер ўртасидаги мураккаб муносабатлар қўшиқчининг жисмоний ва руҳий саломатлигига таъсир кўрсатди. Унинг кайфиятидаги тушунтириб бўлмайдиган ўзгаришлар ҳафталаб ёки ойлаб давом этарди. У уйқусизликдан азият чекарди. Ҳис-туйғуларнинг кўтарилиши пайтида Селена барча дўстларига машина сотиб олишни истарди, тушкунлик пайтида эса ўрнидан туролмай қолар ва ҳеч ким билан гаплашишни хоҳламасди.

    Selena Gomez çocuk sahibi olamayacağını açıkladı! - Magazin Haberleri

    “Дўстларим мени яхши кўрганлари учун овқат олиб келишарди, лекин ҳеч биримиз бу нима эканлигини тушунмасдик, — деб эслайди хонанда. — Баъзан ҳафталаб тўшакда ётардим ва ҳатто зинадан тушиш ҳам нафасимни қисарди. Мен йўқ бўлсам, дунё яхшироқ бўлади, деб ўйлардим”, дейди у.

    Руҳий муаммолар фонида жисмоний муаммолар ҳам пайдо бўлди. 2015 йилда Селенага тизимли қизил волчанка ташхиси қўйилди. Бу иммунитет тизими организм ҳужайраларига ҳужум қиладиган касаллик. Натижада хонандада турли аломатлар, жумладан, ҳолсизлик ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлди. Аммо энг даҳшатлиси, 2017 йилда Селенанинг иккала буйраги ҳам ишдан чиқди. Унинг яқин дугонаси трансплантация учун ўз буйрагидан воз кечди. Операция оғир кечди, шифокорлар олти соат давомида Гомеснинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашди.

    Selena Gomez Suffered Near-Fatal Complication After Kidney Transplant

    Бироқ ҳаммаси шу билан тугамаган эди. 2018 йилда Селена турли овозларни эшита бошлади ва психоз хуружларига дуч келди. Шундан сўнг у тўртта реабилитация марказида даволанишига тўғри келди. Қўшиқчининг ўзи ўша даврдан фақат узуқ-юлуқ хотираларни эслайди, аммо дўстларининг айтишича, уни таниб бўлмасди: Гомес паранойя ва таъқиб қилиниш васвасасидан азият чекарди.

    Ўшанда Селенага яна бир ташхис қўйилади — биполяр бузилиш. У бу ҳақда 2020 йилда Майли Сайрус подкастида очиқ гапирди. Қўшиқчи психозларга қарши дори-дармонлар ёрдамида курашишга мажбур бўлди.

    Selena Gomez Reflects on 2016 Hospitalization and Bipolar Diagnosis

    2019 йилда касалхонадан чиққач, Гомес бир психиатрни топди. У Селена қабул қилиши керак бўлмаган жуда кўп дори ичаётганини тушунди ва иккита препаратдан ташқари барчасини бекор қилди. Аста-секин Селена ўзига кела бошлади.

    Тузалиш ва Бланко билан ҳамкорлик

    Соғлиқ ва шахсий ҳаётидаги муаммолар Селена Гомеснинг ижоди ва карьерасини тўрт йилга сезиларли даражада секинлаштирди. Бу 2010 йилларнинг иккинчи ярми эди, ўшанда поп мусиқа жуда катта ўзгаришларга учради. Ҳип-ҳоп, стриминг хизматлари, ижтимоий тармоқлар ва ёшлар орасида ташвиш ҳамда депрессиянинг кучайиши таъсирида оммабоп мусиқа секинроқ, очиқроқ ва қайғулироқ тус олди.

    Após foco na atuação, Selena Gomez diz que carreira musical

    Селенанинг бу мавзуда айтадиган гаплари бор эди. У 2020 йилда шунчаки шахсий эмас, балки қалб азобига тўла Rare номли альбом билан қайтди. Селена Гомес ўзининг энг ғамгин қиёфасини намоён этди, унинг тимсоли Lose You to Love Me қўшиғи бўлди. Бу қўшиқ синган юрак, оғриқ ва бошдан кечирган барча нарсалар билан муроса қилиш ҳақида эди. Унда Селена муносабатларда ўзлигини йўқотгани ва бундай хатони бошқа такрорламасликка сўз бергани ҳақида сўзлайди. Оқибатда, Lose You to Love Me Billboard жадвалида биринчи ўринни эгаллаган Гомеснинг илк хити бўлди. Яна бир эътиборга лойиқ қўшиқ — Look at Her Now ҳам унинг соғайиши ва ўзини қабул қилиши тимсоли бўлиб қолди.

    2023 йилда хонанданинг шахсий ҳаёти ҳам ниҳоят изга тушди — у Бенни Бланкога кўнгил қўйди. Оммавий аудитория уни яхши билмаслиги мумкин, бироқ унинг меҳнати натижасини ҳамма аниқ эшитган, чунки у Селена Гомес, Маroon 5 ва Жастин Биберга қўшиқлар ёзган.

    Selena Gomez got sick after kissing Benny Blanco—Hereъs why

    Ҳозирда Бланко ва Бибер ижтимоий тармоқларда бир-бирларини кузатишмайди ҳам. 2024 йил охирида Бенни Селенага турмуш қуришни таклиф этди ва у розилик берди. Бироқ тўй қилиб саёҳатга чиқиш ўрнига жуфтлик I Said I Love You First номли альбом ёзишди. Техник жиҳатдан бу Селенанинг Бенни мусиқий раҳбарлигидаги альбоми бўлса-да, сарлавҳадаги иккала фамилия Селена ва Бенни ўртасидаги муҳаббатни ифодаловчи рамзий ишорадир.

    SELENA GOMEZ & BENNY BLANCO - Interview Magazine - March 2025 - Issue -  YourCelebrityMagazines

    23 июл, 20:24   Изоҳ (0)   1719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди 

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг 28 нафар мансабдори интизомий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 26 июл, 11:37

    “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчи харид қилмайди

    Спорт | 26 июл, 11:36

    K-pop юлдузи бўлиш нархи қанча? Кореялик машҳурларнинг гўзаллик учун қилинган жарроҳлик амалиётлари

    Шоу-бизнес | 26 июл, 11:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.