• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

    “Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатмоқчи. Бу ҳақда “Кун.уз” хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, компания жорий йилнинг ўзида Аи-80 русумли автобензин тизим корхоналари омборларида тўлиқ тугатилишини, 2026 йилдан фақат юқори октанли автобензин сотишга ўтилишини режа қилган.

    “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармонида 2025 йил якунига қадар Аи-80 бензинидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилиши белгиланган.

    Мамлакатда ушбу маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида 2024 йил бошларида Энергетика вазирлиги хабар берганди. Вазирлик бу бензин кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини билдирганди.

    2024 йил 29 январь куни ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берганди. 2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинган эди.

    Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарувчи заводлар

    Улар иккита бўлиб, биринчиси — “Ўзбекнефтгаз”га қарашли Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, иккинчиси — “Saneg”га қарашли (хусусий) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи. Сурхондарёда, Чинозда нефтни қайта ишлаш заводлари бор, кичкина партияда бўлса ҳам, Аи-80 бензини ишлаб чиқаради. Кичик истисноларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонга ташқаридан 80 бензини кириб келмайди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Аи-80 ўрнига фақат юқори октанли автобензин

    “Кун.уз” ихтиёридаги ҳужжатга кўра, “Ўзбекнефтгаз” 2024 йил январь ойида Хитой билан 60 фоиз ва 40 фоиз ҳажмда юқори октанли йилига 1 млн тонна Аи-92 ва Аи-95 бензинлари ишлаб чиқариш борасида лойиҳани амалга оширишга келишган. Ушбу лойиҳа доирасида Бухоро НҚИЗда қўшилма (присадка) ёрдамида юқори октанли Аи-92 присадкали автобензин ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилган, тажрибалар ўтказилиб, присадка тури аниқланган, бензиннинг тажриба-синов партияси ишлаб чиқарилган, присадка сақлаш ва аралаштириш учун сиғимлар инфраструктураси яратилиб, присадкали Аи-92 бензинини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Компания присадка ҳисобига таннархни арзонлаштирмоқчи, бироқ нарх борасида аниқ ҳисоб-китоблар келтирилмаган.

    2025 йилда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан жами 1 030 минг тонна, жумладан, 487 минг тонна Аи-80 русумидаги автобензин ва 543 минг тонна Аи-92+ русумли автобензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бунда, Аи-80 русумидаги автобензинни ишлаб чиқариш сентябрь ойига қадар кўзда тутилган бўлиб, сентябрь ойидан бошлаб фақат Аи-92+ русумидаги автобензин (ойига ўртача 90 минг тоннадан) ишлаб чиқарилади. Натижада 2025 йилнинг ўзида Аи-80 русумли автобензин тизим корхоналари омборларида тўлиқ тугатилади ва 2026 йилдан фақат юқори октанли автобензин сотишга ўтилади.

    21 июл, 11:09   Изоҳ (0)   2162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аи-80#бензин#«Ўзбекнефтгаз»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35

    Антарктидада 65 йил аввал ҳалок бўлган британиялик тадқиқотчининг қолдиқлари топилди 

    Дунё | 11 август, 22:25

    Қирғизистон президенти кўпхотинлилик учун жиноий жазони бекор қилишга қарши чиқди 

    Дунё | 11 август, 22:15

    Суперлига. “Динамо” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 август, 22:10

    ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

    Ўзбекистон | 11 август, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.