“АҚШда муҳожир бўлиш — доимий қўрқувда яшаш демакдир. Буни кўриш оғриқли”, деди қўшиқчи. Бундан ташқари, Шакира BBC News’нинг АҚШда бошқа мамлакатлардан кўчиб келганлар қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди.

У бугунги кунда бирдамлик кўрсатиш ва бир-биримизни ҳимоя қилиш айниқса муҳим эканини таъкидлади. Шакиранинг фикрича Дональд Трампнинг қатъий депортация сиёсати, оилалар ва жамиятни барбод қилмоқда.
Хонанда, шунингдек, АҚШга кўчиб ўтиш тажрибаси билан ўртоқлашди: “Мен бошқа кўплаб колумбияликлар каби яхшироқ келажакка умид қилиб келганимда 19 ёшда эдим”.
Поп юлдузининг сўзларига кўра, Америка мусиқаси ва шеърияти намоёндалари Уолт Уитмен, Боб Дилан — унинг ижодига таъсир кўрсатган ва инглиз тилини ўзлаштиришига ёрдам берган.
Изоҳ (0)