МНП бу нима?
Бу телефон рақамини (оператор кодини) сақлаган ҳолда мобил рақамни бошқа мобил алоқа операторига ўтказиш хизмати.
МНП нима учун керак?
Агар Сиз фойдаланаётган мобил алоқа операторининг тариф режалари ва нархларидан қониқмасангиз, шунингдек мобил алоқа сифатидан норози бўлсангиз, у ҳолда Сиз МНП хизматидан фойдаланган ҳолда бошқа ўзингизга қулай бўлган мобил алоқа операторига ўтишингиз мумкин, бунда Сиз ўз рақамингизни йўқотмайсиз.
Авваллари операторни алмаштириш учун рақамни ўзгартириш, барча танишларни хабардор қилиш керак эди. Энди ҳаммаси оддий: мобил операторни алмаштириш учун ариза топшириш ва янги мобил оператори тармоғида ўз рақамингиздан фойдаланинг!!!
Рақамингизни қандай кўчириш мумкин?
Рақамни кўчириш тартибини амалга ошириш учун Сизга маъқул бўлган мобил алоқа операторига ариза бериш кифоя.
Аризани www.my.gov.uz портали орқали онлайн ёки мобил алоқа операторлари офисларига ташриф буюрган ҳолда беришингиз мумкин.
Батафсил: www.мнп.уз
Изоҳ (0)