• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Хейтвотчинг нима ва нега бизни ғазаблантирадиган нарсаларни томоша қиламиз?

    Хейтвотчинг нима?

    Хейтвотчинг (инглизча “hate” — “нафрат” ва “watch” — “томоша қилиш” сўзларидан олинган) — бу салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган контентни атайлаб томоша қилишдир. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин: телевизордаги бемаъни дастурларни, ижтимоий тармоқлардаги ноқулай видеоларни ва очиқчасига аҳмоқона қўшиқларни тинглашдир. Чунки бугунги кунда бизни турли хил контент ўраб олган, шунинг учун ҳар бир киши ўзини ғазаблантирадиган ва безовта қиладиган нарсани бемалол топиши ва кўриши мумкин.

    Бу атама 2012 йилда америкалик танқидчи Эмили Нуссбаум томонидан “Смаш” сериалига ёзилган шарҳдан кейин фаол равишда қўлланила бошланди. Мақолада у дастлаб сериални жуда ёқтирганини, лекин кейин ҳамма нарса тубдан ўзгарганини айтди: сериал уни безовта қила бошлади. Аммо шу сабабли у сериални янада кўпроқ томоша қилишни хоҳлади. Нуссбаум бу ҳодисани хейтвотчинг деб атади.

    Фото: Google Images

     Нега бизга хейтвотчинг ёқади?

    Одам ўзини безовта қиладиган сериалларни ёки дастурларни ўзини қийнаб томоша қилишининг сири нимада бўлиши мумкин? Бундай қилишнинг сабаблари кўпинча чуқур психологик характерга эга.

    Бу ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширишга ёрдам беради.

    Инсон ўзини атрофдагилар билан солиштиришга, уларнинг фазилатлари ва камчиликларини сезишга кейин ўзида бу фазилатларни қидиришга мойил. Ўзимизни бошқалар билан солиштирганимизда, одатда рақибимиздан яхшироқ бўлишни хоҳлаймиз.

    Хейтвотчинг эса кимнингдир устидан устунликни ҳис қилишнинг ажойиб усулидир, чунки безовта қилувчи контентни томоша қилишда биз экранда содир бўлаётган нарсага нафрат билдирамиз ва ўзимизни бундан юқори қўямиз.

    Агар ўзингизнинг қадр-қимматингизга шубҳа қилсангиз, сиздан анча паст, нолойиқ ва аҳмоқона ҳаракат қиладиган одамларни кузатиш ўзингизга нисбатан янада ижобий муносабатни шакллантиришга ёрдам беради. Унинг фонида биз ўзимизга ақллироқ, ижодийроқ, оқилона ва ҳалолроқ кўринамиз.

    Масалан, кўпчилик қўрқинчли фильмлардаги қаҳрамонларнинг аҳмоқона ҳаракатларидан ғазабланади. Улар қочиш керак бўлганда жойида туришади, яшаш учун аниқ тинч бўлмайдиган эски ташлаб кетилган уйни сотиб олишади, ёки шубҳали бегоналар билан суҳбатлашадилар.

    Уларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, биз фақат шундай деб ўйлаймиз: “қандай бемаънилик, ҳеч қачон шундай қилмасдим. Чунки бош қаҳрамон аҳмоқ ва содда, мен каби ақлли эмас”. Аммо шунга қарамай биз бундай фильмларни қайта-қайта томоша қилаверамиз, қаҳрамонларнинг аҳмоқлигига ҳайрон бўламиз ва билвосита ўзимизни улар каби эмаслигимиз учун мақтаймиз.

    Шундай усулда биз негативларимиздан халос бўламиз.

    Ҳаммамиз баъзан “портлашни”, “доооод!” дейишни хоҳлаймиз. Аммо яқинларимизга заҳримизни сочиш — бу яхши вариант эмас, шунингдек ҳар доим ҳам спорт залига бориш, психологга ёзилиш ёки ёмон кайфият билан курашишнинг бошқа экологик усулларини синаб кўриш имконияти бўлмайди. Бунинг учун кўп вақт, куч ва пул керак. Ана шундай пайтда хейтвотчинг ёрдамга келади — бу тез, бепул ва ҳеч кимга зарар бермайди.

    Фото: Google Images

    Масалан, бир киши уни ғазаблантирадиган иштирокчилари бўлган шоуни томоша қилади. Шу билан бирга, у қаҳрамонларнинг ҳаракатларини (овоз чиқариб ёки ўзига) ачинарли тарзда шарҳлайди, уларда камчиликларни қидиради ва ўзини иштирокчилар қанчалик аҳмоқ эканлигига ишонтиради. Шундай қилиб, инсон кун давомида тўпланган салбий ҳис-туйғуларини уларга “тўкиб ташлайди” ва бунинг натижасида енгиллик ҳис қилади.

    Дўстларимиз билан кўпроқ умумийликка эга бўламиз.

    Фото: Google Images

    Тан олинг, дўстингиз билан сизни нафақат умумий қизиқишлар, балки ўхшаш триггерлар бирлаштирганда, дўстлашиш қизиқроқ бўлади. Масалан, сиз соатлаб яқинда чиққан фильмда актёрнинг қандай ёмон ўйнаганини, ҳозирги кунда интернетда тарқалаётган қайси жирканч қўшиқ оммалашаётганини ва севимли кўрсатувингизнинг янги бошловчиси сизни қандай ғазаблантирганини соатлаб муҳокама қилишингиз мумкин. Буни янада завқлироқ қилиш учун эса, асабингизни бузадиган парчаларни қайта-қайта қўйиб кўришингиз мумкин.

    Хейтвотчинг ортида яширин истаклар ётади.

    Баъзан инсоннинг бирор нарсани қоралаши ва шубҳали муносабати унинг айнан шу қоралаган нарсасини қилиш истагини яшириши мумкин. Инсон қаҳрамонларнинг бемаъни хатти-ҳаракатларидан жуда ғазабланиши мумкин, лекин шу билан бирга у комедияни қайта-қайта томоша қилади. Гап шундаки, у яширинча ўз ҳаётида бир марта шундай кўнгил очишни хоҳлайди. Аммо бунга қандайдир принциплар, қоидалар ёки шароитлар тўсқинлик қилади. Эҳтимол, бу илгари қатъий тақиқланган нарсани ўзига рухсат беришнинг бир усулидир.

    Фото: Google Images

    Ёки аксинча, “шундай қилиш мумкин, лекин мен буни хоҳламайман. Илгари тақиқланганлиги учун эмас, балки ҳозир буни онгли равишда танлаяпман” деган фикрга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу ички зўриқишни йўқ қилади.

    Хейтвочингнинг зарарли томонлари.

    Фото: Google Images

    Қанчалик безарар ва кулгили бўлмасин, асабийлаштирувчи видеоларни мунтазам равишда томоша қилиш хавфли бўлиши мумкин. Ва бунинг сабаби бор, у инсонда атрофдаги дунёга нисбатан салбий қарашни шакллантиради.

    Хейтвочингга берилиб, инсон вақт ўтиши билан дунёга бошқа бурчакдан қарай бошлайди. Унинг фикрича, атрофдагиларнинг барчаси аҳмоқ ва фойдасиз, одамлар ўртасидаги муносабатлар фақатгина қарама-қаршилик ва можаролар орқали қурилади ва ўзини ўзи баҳолаш ҳамда ҳаётдаги ўз ўрнини сақлаб қолиш, фақатгина бошқаларни камситиш ва пастга тортиш орқали амалга ошади. Бу фикрлар инсоннинг ҳаётини, унинг ички дунёсини ва атрофдаги одамлар билан муносабатларини заҳарлайди.

    Яна бир нарса, биз одамларни қоралашга (ҳаттоки бу одамлар сериал қаҳрамонлари бўлса ҳам) кўп вақт сарфлаганимизда, атрофдагилар бизни ҳам шундай қоралаётгандек туюлиши мумкин. Бежизга психологлар қораловчи одамлар кўпинча ўзларини қораланишдан энг кўп қўрқадиганлар эканини айтишмайди.

    Асабийлаштирувчи видеоларни томоша қилиш ўз устида ишлашга тўсқинлик қилади.

    Хейтвочинг ўзини ўзи баҳолаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёки травмаларни ишлаб чиқишга ёрдам бермайди, балки уларни вақтинча унутиш имконини беради. Демак, узоқ муддатли истиқболда вазият янада ёмонлашади.

    Агар инсон шу тариқа доимий равишда ўз ички можаролари билан тўқнашувдан қочиб, ички ноқулайлигининг сабабини фақат бошқа одамларда кўрса, ички муаммоларини ҳал қилмайди, ўзини тушуниш ва қабул қилишни ўрганмайди.

    Хейтвочинг кўп вақт олади.

    Фото: Google Images

    Бошқаларни бемаъни тарзда масхара қилиш ва қоралашга сарфлайдиган вақтингизни фойдали равишда ўтказиш мумкин. Машғулотлар, янги тилни ўрганиш ёки фойдали мастер-классларга бориш — буларнинг барчаси асабийлаштирувчи видеоларни томоша қилишдан яхшироқ.

    Хейтвочинг бир марталик ёки қисқа муддатли чора сифатида фойдали бўлиши мумкин, лекин меъёрни билмаса, “дори заҳарга айланади”, инсоннинг ўзи ва унинг атрофидагиларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради.

    Хейтвотчингни қандай қилиб тўхтатиш мумкин?

    Фото: Google Images

    Маълумки, муаммони ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам уни англашдир. Шунинг учун аввало нега хейтвотчинг билан шуғулланаётганингизни ва у сизга қандай халақит бераётганини аниқланг.

    Масалан, қийин кундан кейин сиз дам олишни истайсиз. Бундай пайтларда сифатли дам олиш учун сиз аҳмоқона фильмлар ёки кўрсатувларни томоша қилишни танлайсиз. Аммо шу билан бирга, сиз бундай бефойда машғулотга жуда кўп вақт сарфлаётганингизни ҳис қиласиз ва бунинг учун ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсиз. Ва шундай ҳолатлар қайта-қайта такрорланаверади.

    Бу зарарли одатни тўхтатиш учун асабийлаштирувчи контентни кўришга қанча вақт сарфлаётганингизни ҳисоблаб кўринг. Ўзингизга савол беринг: “бу бекорчиликка сарфланган вақтда мен нима қилишим мумкин эди?” Эҳтимол, шунда хейтвотчинг сизга жуда “қимматга” тушаётганини билиб оларсиз.

    Ўз ҳиссиётларингиз учун жавобгарликни зиммангизга олиш, бошқа одамлар бизни нимадир ҳис қилишга мажбур қилмайди, балки биз ўзимиз буни танлаймиз, деб англаш муҳимдир.

    Муаммонинг илдизига етганда, уни тўғридан-тўғри ҳал қилиш учун фаол ҳаракатларни бошланг. Масалан, бошқа қувонч келтирадиган ва илҳомлантирадиган қизиқарли ҳиссиётлар манбаини танлашингиз мумкин.

    Яна бир вариант — бу сиз узоқ вақтдан бери шуғулланишни хоҳлаган, аммо доимо кейинга қолдирадиган ишлар рўйхатини тузишдир. Ишонинг, мунтазам хейтвотчингдан воз кечганингиздан кейин, албатта, ундан бирортасига “ортиқча” вақт бўлади. Ва сиз янги хобби билан мунтазам шуғулланиб, қизиқарли нарсани ўргана бошлаганингизда, асабийлаштирувчи видеоларни томоша қилиш истаги ўз-ўзидан йўқолади.

     

    11 апрел, 18:03   Изоҳ (0)   1553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Саломатлик#Тавсия#Интернет#Лайфстайл#Соғлик#Интернет
    Анора Гулямова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    Кино | 27 июн, 19:20

    НАТО саммити: Трамп учун “шоу” ва Россияга қарши янги даврнинг бошланиши

    Дунё | 27 июн, 19:15

    Нима учун меҳмонхоналар ёқимли ҳид таратади ва уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Лайфстайл | 27 июн, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.