АҚШ 2025 йилдан кейин Европада бўлажак ҳарбий машғулотларни режалаштиришда иштирок этишни тўхтатиш нияти ҳақида иттифоқчиларини хабардор қилган бўлиши мумкин, деб ёзади Expressen ўз манбаларига таяниб.

Қўшма Штатларнинг ҳарбий машғулотларни музлатиши 2025 йилда ўтказиладиган машғулотларга тааллуқли эмас.
Агар бу баёнот тасдиқланса, НАТО давлатлари ўқув машғулотларини АҚШ иштирокисиз ёки фақат кичик америкалик бўлинмалар билан режалаштиришга мажбур бўлади.
Швеция армиясининг собиқ подполковниги Иоаким Паасикиви фикрича, қўшма ҳарбий машғулотларнинг бекор қилиниши ҳарбийлар ўртасидаги ўзаро тушунишга ва қўшма ҳарбий ҳаракатларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Expressen’нинг қайд этишича, Америка томони Европадаги ҳарбий харажатларни қисқартириш ва контингентини бошқа жойга, эҳтимол Ҳинд-Тинч океани минтақасига жойлаштиришни хоҳлайди.
Бироқ Швеция қуролли кучлари матбуот котиби София Калмеборг Американинг Европа билан кейинги қўшма ҳарбий машғулотларда қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги маълумотни ҳали тасдиқламаган.
Изоҳ (0)