Экология вазирлиги тасарруфидаги “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонасига туташ 32 859,89 гектар ҳамда “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасига туташ 28 500 гектар ҳудудда уларнинг қўриқланма зоналари белгиланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгилаб қўйилган. Унга кўра:
- Наманган вилоятидаги Поп ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги (766,53 гектар);
- Тошкент вилоятидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги (8101,85 гектар);
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги (23 991,51 гектар) ҳудудлари “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонасининг қўриқланма зонасига киритилди.
“Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси эса:
- Навоий вилояти Томди туманидаги Томди давлат ўрмон хўжалиги (6200 гектар);
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (22 300 гектар) ҳудудидан иборат бўлди.
“Бу қарор давлат қўриқхоналари ҳудудидаги табиий мажмуаларга хўжалик фаолияти салбий таъсирининг олдини олиш, ноёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш, биохилма-хилликни асрашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)