• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бобомурод Абдуллаев: Мен пул учун эмас, эътиқодимдан келиб чиқиб ёзар эдим

    26 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлган ўтган суд мажлисида журналист Бобомурод Абдулла, блогер Ҳаётхон Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Шавкат Оллаёров ҳамда Равшан Салаевга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Улар Жиноят Кодексининг 159-модда 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва қонуний сайланган ҳукуматни қуролли йўл билан ағдаришга уриниш) билан айбланмоқда, деб хабар берди «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Суд раиси Зафар Нурматов суд мажлисини мурожаатлар ва почталарни кўриб чиқишдан бошлади. Ҳаётхон Насриддиновни ҳимоя қилаётган адвокат Умидбек Давлатов ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан қийноқлар ва бошқа ҳар қандай босимларни тўхтатиш, шунингдек, уни Давлат хавфсизлик хизмати тергов изоляторидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 1-сонли тергов изоляторига ўтказиш бўйича бош прокурор номига илтимоснома ёзди.

    «Мен шанба куни Ҳаётхон Насриддиновнинг ёнига бордим, ариза ёздим, икки соат кутдим — ҳеч қандай жавоб келмади. Якшанба куни соат 15:00 да қўнғироқ қилишиб, ордернинг асл нусхаси билан келсам, у билан сешанба куни учрашишим мумкинлигини айтишди. ‘Тоштурма’да эса бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ эди», — дейди Умидбек Давлатов.

    Бироқ Насриддинов ўзининг сақланаётган жойини ўзгартиришларини истамади ва ДХХ тергов изоляторида қолдиришларини сўради. Шунингдек, қолган судланувчилар ҳам «ҳаммасини борича қолдириш» тарафида эканликларини билдирган. Суд йиғилишга чиқиб кетди ва адвокатнинг илтимосномасини қондирмаслик бўйича қарор қабул қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Кўрсатмаларнинг давоми

    Аввалги йиғилишда Бобомурод Абдуллаев ўзининг ўғирлаб кетилганини, қийноқларга солингани ва санасини кўрсатмаган ҳолда тушунтириш хатини ёзишга мажбурлашганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ертўладаги қийноқлардан сўнг, у ДХХ тергов изоляторига тушиб қолган. У яна икки киши бўлган камерага жойлаштирилган. 2017 йилнинг 29 сентябридан бошлаб дастлабки 10 кун унга матрас ҳам, ёстиқ ҳам беришмаган — у учта табуреткада ухлашга мажбур бўлган. Шундан кейин унга матрассиз темир каравот беришган ва фақатгина 25—30 кундан сўнг, у тўшакка эга бўлган.

    «Менга нега каравот ва матрас бермаётганликларини сўраганимда тергов изолятори навбатчиси мен каби ‘ваҳобий’га, давлат душманига, ғарб махфий хизматлари агентига бериш мумкин эмаслигини айтди», — дейди судланувчи.

    30 сентябрь куни уни коридорга олиб чиқиб, бошига қоп кийдиришган. Абдуллаевнинг эслашича, уни Мажид, Қобил ва авваллари таниш бўлмаган, кўзойнак тақиб олган Ойбек (асл исми Элмурод) ўтирган хонага олиб киришган. Столда компьютер кабели, дубинка, сув қайнатадиган қурилма («кипятильник»), электрошокер ва омбур турган. Мажид эртадан бошлаб Абдуллаевни даражаси анча юқори бўлган бошқа ходимлар сўроқ қилишини ва у ертўлада ёзганларини сўзлаб бериши лозимлигини маълум қилган.

    «Худдики мен Муҳаммад Солиҳнинг шантажи сабаб ‘Усмон Ҳақназаров’ тахаллуси остида мақолалар ёзган эмушман. Қайтараман — Равшан Салаев ва Шавкат Оллаёров собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевдан ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан маълумотларни олиб турганмуш. Худдики Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёров мақолалар ёзишим учун мени молиявий жиҳатдан таъминлаб турганмуш», — дейди Абдуллаев.

    Мажид Абдуллаевга ўз кўрсатмалари доирасидан чиқмаслигини айтган. Агарда ёзганларидан бўйин товласа уни компьютер кабели билан уришни бошлашларини сўзлаган. Шунда ҳам ўз билганидан қолмайдиган бўлса, дубинкани ишлатишади. Агар Абдуллаев дубинкага ҳам чидаб берса, электрошокерни қўллашади.

    «Электрошокер фойда бермаса, ‘кипятильник’ аниқ ёрдам беради», — дейди улар. Сув иситишга мўлжалланган қурилма ҳам ёрдам бермаган тақдирда, омбур ёрдамида тирноқлари кўчириб олинади. Айтишича, қийноққа мўлжалланган навбатдаги қурилма — бу «электр тахт».

    «Айбимни тан олмайдиган бўлсам, 12 ёшли қизимни зўрлаш, Қозонда ўқийдиган иккинчи қизимни ‘рус пиёнисталари’ чангалига ташлаш, футбол билан шуғулланадиган ўғлининг оёғини синдириш ва кўз ўнгимда 70 ёшли онамни зўрлаш билан таҳдид қилишди».

    «Мақолаларни мен ёзганман — мен жавоб бераман. Менинг қизим, ўғлим ва онам мақола ёзганим учун айбдор эмас», — дея таъкидлайди судланувчи.

    «Қобил шу каби айбини тан олишни истамаган ‘ваҳобий’нинг олти ёшли қизини зўрлашганини айтди. Мен тахминан у кимни назарда тутаётганини биламан. Диний фаол Рухитдинов. 2003—2004 йилларда унинг қизини подездда зўрлаб кетишган», — дейди Абдуллаев.

    Абдуллаевнинг қўшимча қилишича, уни ўғирлаб кетганлар «мустақил Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши учун барча нарсага тайёр» эканликларини билдирган.

    Кўзойнакли одам гапга аралашди. У Абдуллаевдан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси (2002—2004 йиллар) Крейг Мюррейдан 3200 доллар олган ёки олмаганлигини сўраган. Абдуллаев ушбу пуллар расмий ОАВлар орқали эълон қилинмайдиган шеърлар, ҳикоялар, фуқароларнинг президентга мурожаатлари чоп этиладиган «Озод Овоз» сайтини яратиш учун берилганини таъкидлаган.

    «Улар менинг имзом турган квитансиянинг ксеронусхаси борлигини айтишди. Бу эса, мени MI6 агенти сифатида тан олишга етарли экан. Мен NED жамғармасидан ҳам пул олганман. Ушбу мантиққа кўра, мен Америка махсус хизматларининг ҳам агентиман», — дейди судланувчи.

    Кейин тергов билан бошқа икки эркак — Андрей (асл исми Володя) ва Ўлмас (асл исми маълум эмас) шуғулланган. «Менга улар МХХнинг ички хавфсизлик бошқармасида ишлайдигандек туюлди. Яъни, халқ душманларини қидириш билан шуғулланган бошқарма. ‘КГБ’ вақтида улар ички контрразведка бошқармаси дея аталган. Шунингдек, уни инквизиция бошқармаси ҳам дейишган. Инквизиторлар бидъатчиларни қидирган», — дейди Абдуллаев.

    Қобил, Мажид ва Ойбек юқоридаги икки эркакнинг Абдуллаев билан суҳбатида иштирок этган. Тергов 123 хонада — МХХ тергов бошқармаси архиви хонасида бўлиб ўтган. Абдуллаевнинг сўзларига кўра, уни 20 литрли сув идишини кўтаришга мажбур қилишган ва орқасига компьютер кабели билан 10 маротаба уришган. Агар зарба вақтида идишни тушириб юборса, яна 10 маротаба уришган.

    Журналистнинг кўрсатмаларига бўйича, уни мотоциклчи ҳолатида туришни сўрашган ва бошига уришган. Бунда у қимирлаб кетмаслиги керак бўлган. «Баъзида мотоцикл ёки автомобиль овозини чиқаришимни айтишарди. Арқон ва кишанлар билан юзимни деворга қаратиб осиб қўйишарди. Бир сафар 1,5 литр чойни ичишга мажбурлашди ва хонага олиб кириб беш маротаба уришди. Бу каби ҳолатда сийиб қўйиладиган бўлса, яна беш маротаба уришади», — дейди айбланувчи.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Абдуллаевнинг айтишича, унга «аҳмоқона» даъволар қўйилган. Ундан нега Хоразмда туғилгани, нега Амир Темур бошқа шаҳарларни осонликча қўлга киритган бир пайтда Хоразмни беш маротаба босиб олганини сўрашган. Бундан ташқари Абдуллаевнинг рафиқасини миллати қозоқ бўланлиги сабаб, уни қозоқ махсус хизматлари билан алоқадорликда айблашган.

    Уни икки ярим ой давомида сўроқ қилишган. Абдуллаевдан нега Бош прокуратура ва ИИВ ҳақида эмас МХХ ҳақида ёзганлигини сўрашган. Мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари порахўр деган даъвога жавобан журналист «агарда фактлар бўлса жиноят ишини очишни ёки ОАВ орқали маълум қилишларини» сўраган.

    Абдуллаевни ўғирлаб кетганлар унга сўнгги 20 йил давомида «беш йиллик режалар» борасида мақолалар ёзишини маълум қилган. Дастлабки беш йилда у Ихтиёр Абдуллаев ҳақида, иккинчисида — Пўлат Бобожонов ҳақида, учинчисида — Муҳаммад Солиҳ ҳақида, тўртинчисида эса — янги президент аппарати ҳақида ёзиши кераклигини айтишган.

    Абдуллаев бундан бўйин товлаган ва қамоққа кетишга рози эканлигини билдирган. «Уларнинг айтишича, мени қамоқда ўлдириш осон экан. ‘Сени оғир меҳнатларга жалб этамизда, бирортасига муддатидан олдин озодлик ваъда қиламиз ва у сени тош майдалагичнинг станоги остига туртиб юборади. Онанг танангни парчаларини кўмади кейин. Ёки ОИТС юқтирамиз’», — дейишган.

    Юқорида номи тилга олинган эркаклар ёнига яна бир киши — Темур (тахаллуси — Рустам) келиб қўшилган. У Абдуллаевдан яна учта тушунтириш хати олган ва иккитасида санани кўрсатмаслигини буюрган. Сўнггисига 26 сентябрни ёзишини айтган. Журналистнинг таъкидлашича, ўшанда сана 26 декабрь бўлган.

    «26 сентябрь куни уйда бўлган бўлсам, қандай қилиб мендан тушунтириш хати олганликларингни исботлайсизлар дедим. Улар суд менга эмас, ўзларига ишонишини айтди. Мен қўл қўйишдан бош тортдим. Улар қайта ишлаш учун ертўлага юборишларини билдирди. Мен қўл қўйишга мажбур бўлдим», — дейди Абдуллаев.

    Абдуллаев кўрсатмаларга риоя қилмаган пайтларида аввалига унинг ёстиғини, кейин матрасини олиб қўйишган ва шундан сўнг ухлагани рухсат беришмаган. Унинг сўзларига кўра, олти кун кетма-кет ухлай олмаган. «Ўрим» лойиҳасини ёзганлигини тан олмагани учун Абдуллаевни «юмшоқ хона» бўйлаб яланғоч айлантиришган. Деворлар, потолоклар ва пол брезент билан тикиб ташланган, бирор-бир дарча бўлмаган.

    «Ўтириш мумкинмас, ётиш мумкинмас. Фақат юриш ёки бир жойда туриш керак. Ҳатто, тирсак билан суяниб ҳам туриш мумкинмас. Уч кундан сўнг камерага олиб киришди. У ерда ҳатто, бир жойда туришни ҳам тақиқлаб қўйишди. Фақат юрасан. Мен қадам ташлаган ҳолда ухлашни ўргандим. Етти қадам ташаб, девор қаршисида тўхтайсан. Ортга ўгирилиб кўзларингни очасан, чунки сени кузатиб турадиган туйнук бор. Бунинг натижасида чурра («грижа») пайдо бўлди», — дейди Абдуллаев.

    Кейинроқ унга таниш учун 20 та суратни кўрсатишган. У суратлар орасидан «ўз таниши»ни топиши керак бўлган. Абдуллаев уларнинг бирортасини танимаган. Абдуллаев саналар, фактлар ёки исмларни эслай олмаганида уни «эслататор» билан уришган. Мажид суратда бош прокурор борлигини шаъма қилган, бироқ Абдуллаев у қайси бири эканлигини билмаган. Эртаси куни эса у суратлар орасида ИИВ раҳбарини қидиришга мажбур бўлган.

    7 февраль куни Абдуллаев яна бир нечта ҳужжатларни имзолаши керак бўлган, жумладан, адвокат Муножат Парпиеванинг хизматларидан воз кечиш борасидаги аризани ҳам. Эртаси куни эрталаб у ертўладаги таҳдидлар сабаб қўл қўйишга мажбур бўлган.

    Абдуллаев Қозондаги қизининг олдига бориш учун Равшан Салаевдан 200 доллар қарз олишга мажбур бўлганини тан олди. Бироқ бунга Салаев Абдуллаев мақолаларни ёзиши учун уни ўз хоҳиши билан моддий томондан таъминлаб турган, дея урғу берилган. Бундан ташқари у Шавкат Оллаёровдан 450 минг сўм қарз олган, тушунтириш хатида эса ҳар бир мақола нархи 100 доллар деб кўрсатилган.

    Абдуллаевнинг айтишича, у беш йил давомида Муҳаммад Солиҳдан 5000 доллардан ортиқ қарз олган. Тушунтириш хатида бу ўз фаолиятини молиялаштириш дея кўрсатилган.

    «Айтишларича, мен катта пуллар эвазига мақола ёзганмушман. Мен ҳеч қачон бу мақолалар учун пул олмаганман. Менинг квартирамни бориб кўринглар, у таъмирланмаган. Оилам иккинчи даражага айланиб қолган. Мен эътиқодим нуқтайи назаридан келиб чиқиб ёзганман», — дейди Абдуллаев.

    Судланувчининг таъкидлашича, Абдуллаев пул сўраганида, тадбиркорлар унинг «Усмон Ҳақназаров» эканлигини билишмаган. Тушунтириш хатида Бобомурод Абдуллаевдан Салаев ва Оллоёров 2013 йилдан 2016 йил охирларига қадар унинг тахаллуси бўйича таниганликларини ёзишини сўрашган. Аслида эса, улардан бири 2017 йилнинг ёзида, иккинчиси ҳибсга олинишидан бир неча кун олдин билган.

    Бобомурод Абдуллаев «Ўзбекистон халқ ҳаракати»нинг аъзоси эканлигини ва Муҳаммад Солиҳга ишлаганини рад этди. «Аксинча, Солиҳ ва унинг МХХ ҳамда Хавфсизлик Кенгашидаги каналлари менга ишларди», — дейди у.

    Абдуллаевнинг айтишича, МХХ терговчиси Алексей Веселов билан суҳбатда у «Ўрим» лойиҳаси хизматнинг айрим ходимлари томонидан ишланганини айтган. «У Усмон Ҳақназаров эртакчи эканлигини сўзлади. Бизнинг ҳам ўз эртакчиларимиз бор. Улар ҳозир лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Якунлашгач, сизга ўқиб кўришга берамиз», — деган эди терговчи.

    Судланувчининг айтишича, барча қийноқлар Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида маҳбусларнинг ички тартибини ишлаб чиқиш бўйича махсус қоидада кўрсатилган кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилган.

    Абдуллаевнинг тан олишича, унинг мақолаларида хато бўлган, бироқ буни МХХда текшириб олиш имконияти бўлмаган. «Мен қайта текшира олмасдим. Мен озод ғарб давлатида эмасман. Мен бунга изоҳ беришларини, тасдиқлашлари ёки рад этишларини сўрай олмасдим. Бироқ уларнинг кўпи тасдиқланди», — дейди у.

    Айбланувчининг маълум қилишича, унинг мақсади мамлакатда нималар содир бўлаётганини, ўзи билган маълумотларни халққа етказишдан иборат бўлган. «Мен ахборот фақат бошқарув кенгаши аъзоларининг, бошқарувдаги элита ёки бир неча олигархларнинг мулки эмас, балки, халқники бўлиши керак, деб ҳисоблайман», — дейди Абдуллаев.

    Абдуллаев «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида 2003 йилдан 2004 йилнинг охирига қадар, шундан кейин 2011—2017 йилларда ёзганлигини маълум қилди. 2004—2011 йилларда ушбу исм остида чиққан мақолалар унинг қаламига мансуб эмас.

    Иш куни тугаганлиги сабаб суд жараёни тўхтатилди.

    Адвокат Умидбек Давлатов ўз ҳимояси остидаги Ҳаётхон Насриддинов илгари айбини тан олган бўлсада, якуний хулоса тарзида тақдим этилган айбловни тан олмаслигини ёзма кўринишда билдиришга тайёр эканлигини маълум қилди. «У саволни тушунмаган ҳолда шундай жавоб берди», — дейди ҳимоячи.

    Суд мажлисида Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия элчихоналарининг вакиллари ҳам қатнашди.

    Мазкур иш юзасидан кейин суд иши 28 март куни бўлиб ўтади.

    Мавзуга доир: «Дубинкага йиқилдингизми? Бошқа йиқилманг». Бобомурод Абдуллаев қандай қийноққа солингани ҳақида гапириб берди

    27.03.2018, 15:55   Изоҳ (0)   63284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Халқаро террористик ташкилотларнинг Афғонистонни макон қилишига йўл қўйиб бўлмайди

    27.03.2018, 15:31

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 6 нафар журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли озод этилганини олқишлади

    27.03.2018, 15:20

    Даврон Саматов Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг раиси этиб тайинланди

    27.03.2018, 15:18

    Шавкат Мирзиёев Могерини, Лавров ва Човушўғлини қабул қилди

    27.03.2018, 14:54

    Ўзбекистонда боғчаларни техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди

    27.03.2018, 14:47

    Тошкент ИИББ ички ишлар ходимларини ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаётган фойдаланувчилар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди

    27.03.2018, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.