Замонавий бозор шароитида тадбиркорлар бир қатор молиявий муаммоларга дуч келишмоқда: тўловларнинг кечикиши, дебиторлик қарзларининг юқори даражаси ва ўсишни таъминлаш учун тезкор молиялаштириш зарурати ва уларни ҳал қилишнинг энг самарали воситаларидан бири факторингдир.
Факторинг - бу молиявий оқимларини яхшилашга, ўсиш ва ривожланишга интилаётган компаниялар учун қулай воситадир.
Факторингнинг афзалликлари
- Пул оқимининг яхшиланиши: Молиялаштиришга тезда кириш компанияларга жорий харажатларни қоплашга ва ривожланиш учун сармоя киритишга ёрдам беради.
- Молиявий рискларни камайтириш: Факторинг тўловлар билан боғлиқ рискларни минималлаштириш имконини беради.
- Мослашувчанлик ва қулайлик: Компаниялар факторингдан заруратга қараб, узоқ муддатли мажбуриятларсиз фойдаланишлари мумкин.
Нима учу InfinBANKни танлаш керак?
Банк бизнес эҳтиёжларига мослаштирилган факторинг шартларини таклиф қилади. У шаффоф тарифлар, аризаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳар бир мижозга шахсий ёндашувни тақдим этади.
InfinBANK шартлари:
- Факторинг миқдори мижознинг тўлов қобилиятига ёки дебиторлик қарзлари миқдорига қараб белгиланади.
- Тўлов миллий ёки хорижий валютада банк ўтказмаси орқали амалга оширилади.
- Факторинг муддати - 90 кунгача.
Факторинг учун зарур ҳужжатлар:
1. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномаси.
2. Моддий бойликлар тақдим этилганлигини, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактуралар, ишончномалар нусхалари, ишларни қабул қилиш далолатномалари ва ҳ.к.).
3. Тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати.
4. Бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл), тўловчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этиладиган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг келиб чиқиш санаси кўрсатган ҳолда охирги ҳисобот йили ва жорий ойнинг 1-кунидаги тақсимоти.
Факторинг хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шартларидан бири тўловчида муддати ўтган кредиторлик қарзнинг йўқлиги ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)