Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра доллар 21,17 сўмга пастлаб, 12 736,48 сўм бўлди. Евро 74,63 сўмга тушиб, 14 193,53 сўм бўлди. Рубль 0,45 сўмга пастлаб, 137,60 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, янги максимал кўрсаткич — 12 757,65 сўм сўмни ташкил қилганди. Ушбу валюта курси 6 сентябрдан буён 12 700 сўмдан тушмай келмоқда. Ўзбекистонда доллар расмий курси илк бор 13 май куни 12 700 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)