News cover

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда ҳокимлар масъулияти оширилади

Президент Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда ҳокимлар масъулиятини ошириш кўзда тутилган қонунни имзолади.

Қонунда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда коррупцияни олдини олишга доир янги механизмларни яратишга, одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга ҳукумат аъзоси ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этиш, судлар ишини янада мақбуллаштириш, шунингдек, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция бўйича мажбуриятларни бажармаслик ва ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш зарурати юзага келди.

Ушбу қонун билан “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат аъзоси ва ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режаси тақдим этилишини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи тузатиш ва қўшимчалар киритилди:

  • фуқаролик-иқтисодий ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиб-таомили учун асос бўлиб хизмат қиладиган талаб миқдорининг оширилиши. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризалари бўйича ишлар, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 (илгари 20), якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 (илгари 10), жисмоний шахсларга нисбатан эса 50 (илгари 5) бараваридан ошмаса;
  • махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирексияларини инвестиция шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган хўжалик юритувчи субъектларнинг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича иқтисодий судларга берилган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилиш.

Ҳужжат қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 25 ноябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан кучга кирди.

Бугун, 10:07

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: