Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 3 сентябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зомин—Жиззах йўналишида ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёрдан оширган ва қувиб ўтиш қоидаларини бузиб қарама-қарши йўналишга чиққан. Шунда, Nexia ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia’нинг 42 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, унинг 66 ёшли йўловчиси эса шифохонада вафот этган. Ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)