Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди.
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, учрашувда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинган.
“Икки томонлама муносабатларнинг бир қатор муҳим йўналишларини, жумладан, иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олдик”, — дейди президент ёрдамчиси.
Аввалроқ Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан уюштирилган давра суҳбатида иштирок этгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)