Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.
У Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Шольц, шунингдек, 17 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё—Германия” (5+1) иккинчи саммитида иштирок этади.
Маълумот учун, мазкур ташриф Шольцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади. Унга минтақа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида “катта бизнес делегацияси” ҳамроҳлик қилади.
Изоҳ (0)