Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланишини эълон қилди.
Унга кўра, 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси орқали тўғридан тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.
Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади.
Мадина шаҳрида Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Маrmаrа Group Hotel меҳмонхоналарида юртдошлар истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.
Изоҳ (0)