Бокс афсонаси Майк Тайсон “Темир Майк” қайтганини маълум қилди.
“Темир Майк” пайдо бўлганда, доим эҳтиёткор бўламан. Қачонки, ичсам ёки жангга тайёрлансам, у қайтиб келади. Мен кишанларни узиб ташлайман.
Афсуски, у бола билан жанг қилишим ва уни калтаклашим керак. Уни тўхтатмоқчи эдим. Бироқ у мени изимдан қолмаяпти. Мен уни аллақачон кўмиб юборган эдим, аммо у яна шу ерда”, — дейди Майк.
Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсоннинг блогер Жейк Полга қарши жанги 15 ноябрь куни АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги А&Т аренасида бўлиб ўтади.
Дастлаб, жанг 20 июлда бўлиб ўтиши айтилганди. Майк Майамидан Лос-Анжелесга учаётган вақтида тиббий хизмат ходимларига мурожаат қилган. Қўнишга 30 дақиқа қолганда спортчи ошқозон ярасининг очилиб кетиши оқибатида боши айланган ва ўзини жуда нохуш ҳис қилган.
Дастлаб жанг қолдирилгани айтилганди. Бироқ ташкилотчилар уни бошқа санага кўчиришни маъқул топди.
Тайсон ўз фаолиятини 2005 йилда якунлаган. 1987 йилдан 1990 йилгача у оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. Тайсон 58 та жанг ўтказиб, 50 тасида ғалаба қозонган (44 таси нокаут билан) ва 6 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Унинг иштирокидаги яна иккита жанг ўтказилмаган деб топилган.
Изоҳ (0)