Сира радиаторлари мамлакатимизнинг ички бозорига ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига экспортга юборилади.
Сира премиум сегментдаги радиаторларни ишлаб чиқаради. Италия брендидан радиаторлар қуйидаги афзалликларга эга:
- Дунё бўйлаб кўплаб махсус мукофотларга сазовор бўлган эксклюзив ва инновацион дизайн;
- Юқори сифатли қоплама
- Кичик ҳажмдаги сув туфайли тез иситиш;
- Юқори даражадаги мустаҳкамлик;
- Пайванд чокларининг йўқлиги ва О-ҳалқали қистирмалар билан жиҳозланганлиги сабабли узоқ хизмат муддати;
- Сув ўтиши учун махсус пўлат канали борлиги туфайли радиатор ичида коррозия пайдо бўлмайди.
Сира Индустриэ корхонаси ҳақида
Сира Индустриэ алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Италиянинг етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Корхона 1958 йилда Болонья шаҳрида ташкил этилган. Сира Индустриэ компанияси юқори сифатли биметалл ва алюминий радиаторлар, шунингдек, автомобилсозлик ва машинасозлик саноати учун алюминий қуйиш қолипларини ишлаб чиқаришдан иборат. Сира Индустриэ ускуналари Ferrari, Lamborghini, Alfa Romeo каби автомобиль саноати етакчиларининг ишлаб чиқариш қувватларида қўлланилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)