Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи аёл маст ҳолдаги эрини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди. Бу ҳақда Facebook’да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқеани тасдиқлаб, қотилликка оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини маълум қилди.
Аниқлаштирилишича, воқеа 2024 йилнинг 17 август куни содир бўлган.
“Марҳум қирчиллама қирқ ёшда экан, жасадни эртага чиқаришади, экспертизага олиб кетишган. Аввалроқ Нишон туманида аёл ухлаётган эрини болта билан чопиб ташлаган эди”, дейди бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилган Ташанов.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қотиллик сабаби ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)