Бухоро шаҳри ва Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. фуқаро B.С.дан 240 минг Россия рублини 31,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М жами 1,3 млн қозоқ тенгесини фуқаро А.Ж.га 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан ёнида бўлган 1,2 млн қозоқ тенгесини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)