• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ушбу тизимда меҳнат қилаётган заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини ўз ишининг чинакам усталари деб биламиз” — президент

    Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларига табрик йўллади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Табрикда қайд этилишича, 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасини Хоразм вилояти билан боғлайдиган Шовот – Қораўзак янги темир йўл тармоғи ҳамда Амударё орқали ўтадиган, темир йўл ва автомобиллар учун мўлжалланган муҳташам кўприк фойдаланишга топширилди. Ўтган даврда 3 минг километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива ҳамда Мискин – Нукус темир йўл тармоқларини электрлаштириш ишлари эса жадал давом эттирилмоқда.

    Ҳурматли дўстлар!

    Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

    Биз ушбу тизимда меҳнат қилаётган сизлар каби заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини ўз ишининг чинакам усталари деб биламиз ва Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини, халқимизнинг ҳаёт сифатини ошириш йўлидаги хизматларингизни юксак қадрлаймиз.

    Ушбу қувончли айёмда соҳада амалга оширилаётган йирик лойиҳа ва дастурларимиз муваффақиятини таъминлашда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини миннатдорлик билан эътироф этамиз.

    Бу ҳақда гапирганда, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасини Хоразм вилояти билан боғлайдиган Шовот – Қораўзак янги темир йўл тармоғи ҳамда Амударё орқали ўтадиган, темир йўл ва автомобиллар учун мўлжалланган муҳташам кўприк фойдаланишга топширилганини таъкидлаш лозим.

    Ўтган даврда 3 минг километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива ҳамда Мискин – Нукус темир йўл тармоқларини электрлаштириш ишлари эса жадал давом эттирилмоқда.

    Шунингдек, азим пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга “Афросиёб” электропоездларининг қатновлари сони оширилмоқда. Келгусида бу ишларнинг давоми сифатида Тошкент – Бухоро – Хива ҳамда Тошкент – Чирчиқ – Ҳожикент йўналишларида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар қатновини йўлга қўямиз.

    Бугунги кунда мамлакатимизнинг халқаро транспорт ва транзит салоҳиятини юксалтириш борасида ҳам янги уфқлар очилмоқда. Стратегик аҳамиятга эга Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошлангани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

    Ҳозирги вақтда ҳаётимизга тобора чуқур кириб бораётган рақамли технологиялар темир йўл транспортига ҳам фаол жорий этилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш даражаси кескин ошиб бормоқда. Айниқса, юкларни етказиш вақти сезиларли даражада қисқаргани, темир йўл участкаларининг ўтказувчанлик қобилияти ортгани, йўловчилар оқими кўпайгани, операцион харажатлар қисқаргани, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш соддалаштирилиб, юк ортиш ва тушириш ишлари бўйича енгиллаштирилган тартиб ўрнатилганини қайд этиш жоиз.

    Ҳурматли соҳа ходимлари!

    Ҳаёт ва тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада тезлашиб бораётган бугунги кунда замоннинг ўзи барча соҳалар қатори темир йўл тизими олдига ҳам ўта долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, темир йўл транспортини янада ривожлантириш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар турини кўпайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, муҳим замонавий коммуникация объектларини барпо этиш бўйича сизлар билан биргаликда ҳали жуда катта ишларни амалга оширишимиз зарур.

    Ишончим комил, бой билим ва тажрибага эга бўлган темир йўл соҳаси ходимлари янада улкан куч-ғайрат билан меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг темир йўл транспорти соҳасидаги салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.

    Ўз навбатида соҳа ривожи учун янада қулай шароитларни яратиш, сизларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлади.

    Сиз, азизларни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат тилайман.

    02.08.2024, 20:16   Изоҳ (0)   11929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2024, 19:08

    Ўзбекистонда авиа, темирйўл ва автобус чипталарини ягона онлайн платформадан олиш имкони яратилади

    23.07.2024, 12:24

    Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади 

    02.08.2024, 19:24

    Ўзбекистонда метаннинг чакана нархлари бўйича ўтказилган мониторинг натижаси эълон қилинди 

    02.08.2024, 20:04

    Фуқарога тарсаки туширган Чироқчи тумани ҳокими огоҳлантирилди 

    02.08.2024, 19:37

    Халқаро Нордик университетида UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси ташкил этилди

    02.08.2024, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.