Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокими иш вақтидан кейин ёки байрам кунларида йиғилиш қилаётгани рад этилди.
Айтилишича, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган ходим томонидан туман ҳокими кечки 18:00 дан кейин ёки байрам кунларида йиғилиш ташкил қилиб, солиқ тўловчи борасидаги маълумотлар билан келиш талаб қилинаётгани ҳақида хабар тарқатилган.
Мазкур мурожаат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Аввалроқ Андижоннинг Марҳамат туманида ҳоким топшириғига кўра ишдан ташқари вақтда чақирилган ободонлаштириш ходими ЙТҲга учраб, вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)