Франциянинг Евроаэропорт номи билан танилган Базел—Молюз—Фрайбург аэропорти миналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан вақтинча ёпилди.
Le Monde’нинг аэропорт матбуот хизматига таяниб хабар беришича, хавфсизлик нуқтайи назаридан йўловчилар эвакуация қилинган. Сапёрлар зудлик билан аэропортга етиб келган. Кейинчалик Евроаэропорт ишни қайта бошлаганини эълон қилди.
Бугун, 26 июль куни Парижда Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши керак. Шу куни Франция миллий темирйўллари компаниясининг учта тезюрар темирйўл линиясида ёнғин содир бўлди. Раҳбарият саботаж ҳақида хабар берди.
Поездлар жадвалининг бекор қилиниши ва кечикиши 800 минг йўловчига таъсир ўтказди. Ўйинларнинг очилиш маросимига бағишланган матбуот анжумани бошланишига 20 дақиқа қолганида ҳеч қандай изоҳсиз бекор қилинди.
Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
Изоҳ (0)