“Реал” клубининг 25 ёшли украиналик дарвозабони Андрей Лунинга Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Микель Артета шахсан футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Nacional ёзмоқда.
Украина терма жамоасининг 25 ёшли посбонига “Арсенал” анчадан бери қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг хабарига кўра, “Реал” Андрейни 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
“Арсенал” ўтган мавсумда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Украиналик дарвозабоннинг “Реал” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.
- Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Лунин барча турнирларда 32 та ўйинда қатнашган ва шундан 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
- Нуфузли Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)