Саудия Арабистонида ҳаж вақтида вафот этган зиёратчилар сони минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхатдан ўтмаган зиёратчилардир. Уларнинг аксарияти иссиқдан вафот этган. Ҳаж амалини 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчи адо этмоқда. Бу йил ҳаж вақтида Маккада ҳаво ҳарорати деярли 52 даражага етмоқда. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳарорат кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.
Ҳаж вақтида зиёратчилар орасида ўлим ҳолатлари деярли ҳар йили кузатилади. Жазирамадан ташқари равишда, одамлар тиқилинчда ҳалок бўлади. Ўлимларнинг максимал сони 2015 йилда қайд этилган — ўшанда тиқилинчда 2,1 минг киши вафот этганди.
Изоҳ (0)