Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 11 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Юнусобод тумани (соат 08:00 дан 20:00 гача): “Туркистон”, “Астробод” ва “Исломобод” МФЙлари:
- аҳоли истеъмолчилари сони — 56 та кўп қаватли уйлардаги 4300 та хонадон, 45 та ерли хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 25 та.
Миробод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): Меҳржон кўчаси
- аҳоли истеъмолчилари сони — 2 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 11 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): “Зиё” МФЙ:
- аҳоли истеъмолчилари сони — кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадон, 32 та ерли хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
10 июнь куни ҳам Тошкентда қатор ҳудудларда электр ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)