Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Бўстон” МФЙда қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди. Бинолар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари эвазига барпо этилди.
Олтиариқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Рустамжон Тиллаев ва “маҳалла еттилиги” ҳудуд аҳолиси билан сайёр қабул ўтказган. Мулоқотда “Бўстон” МФЙ биноси йўқлиги, мактаб, боғча, тиббиёт пункти етишмаслиги маълум бўлган. Бу хизматлардан фойдаланиш учун аҳоли, айниқса, болалар 7 километргача масофа босишига тўғри келган.
Сектор раҳбари ва “маҳалла еттилиги” ҳудуд тадбиркорлари билан маслаҳатлашиб, зарур биноларни ҳомийлик маблағлари ҳисобидан, ҳашар йўли орқали қуришга келишади.
Натижада бир ярим ой муддатда замонавий маҳалла биноси, 29-бошланғич мактаб, 7-мактабгача таълим ташкилоти филиаллари, тиббиёт пункти ҳамда кутубхона қуриб битказилади.
Лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўмга баҳоланган бўлиб, бинолар қурилиши ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга ошди.
Изоҳ (0)