Ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян жамоадан кетаётгани ҳақида хабар тарқалди.
“Олимпик” билан ўйиндан сўнг бош мураббий футболчилар билан хайрлашган деган маълумот берилди.
“Дарё” мухбири “Навбаҳор” клуби матбуот котиби ва фан-клуб раҳбари билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.
Матбуот котибининг маълум қилишича, футболчилар ва мураббийлар штабига 4 июнга қадар кичик таътил берилган. Лекин мураббийнинг жамоадан кетаётгани борасидаги гаплар ўз тасдиғини топмади.
Суперлиганинг 10-турида наманганликлар “Олимпик”ка қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Изоҳ (0)