Ўзбекистонда ёз фаслининг биринчи кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 14-19 даража илиқ, кундуз кунлари 31-34 даража илиқни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат дам олиш кунлари кечалари 16-19 даража илиқ, кундуз кунлари 31-34 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)