• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Путин Ўзбекистонга келмоқда: асосий мақсад нима?

    Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Кремль матбуот хизмати Владимир Путин ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Россия президентининг Ўзбекистонга бўладиган ташрифи ҳақида суҳбатлашганини маълум қилди.

    Хўш, нима учун Владимир Путин Хитойдан кейин Ўзбекистонга келмоқда? Ташрифдан кўзланган асосий мақсад нима?

    Шавкат Мирзиёев созвонился с Владимиром Путиным
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин
    Фото: Кремль матбуот хизмати

    Геосиёсий рақобат

    Марказий Осиёнинг геополитик манзарасида Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади, бу минтақада сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаси сифатида эътироф этилган. Сўнгги вақтларда расмий Тошкентга хорижий мамлакатларнинг муҳим лавозимдаги инсонлари, масалан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва Малайзия бош вазирининг ташрифи Ўзбекистоннинг ташқи ўйинчилар, хусусан, Россия олдидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилди.

    Буюк Британия ташқи ишлар вазири ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
    Фото: Ўзбекистон ТИВ

    Сиёсий манфаатлар

    Ўзбекистон учун Россия муҳим савдо-иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятларининг чеклангани сабабли транспорт-логистика масаласида Ўзбекистон, асосан, Россия портларидан фойдаланиб келган. Бу эса, ўз навбатида, расмий Тошкентни Москвага маълум маънода боғловчи омил бўлган.

    Лекин 2022 йилда Украина урушининг бошланиши, Россия ва Европа мамлакатлари муносабатларининг совуқлашиши, Марказий Осиё мамлакатлари учун “Шимол” йўлагининг аҳамиятини тушириб юборди. Шундан сўнг минтақа мамлакатлари транспорт-логистика масаласида альтернатив йўлларни излашни бошлади.

    Picture background
    Россиядан ўтувчи транспорт йўлаклари
    Фото: happy-laser.ru

    Аслида, Ўзбекистон олдида “Шимол” йўналишига муқобил ҳисобланган трансафғон темирйўл лойиҳаси мавжуд бўлиб келган. Лекин Афғонистондаги ички беқарорлик бу лойиҳани амалга оширишга асосий тўсиқ эди. Шунингдек, бу лойиҳанинг истиқболда ишга тушиши Марказий Осиё мамлакатларини, хусусан, Ўзбекистонни ҳам транспорт-логистика масаласида Россияга бўлган боғлиқлигини пасайтиришга хизмат қилади. Шу сабабли Россия трансафғон темирйўлининг ишга тушишидан манфаатдор бўлмаган. Аммо бугунги кунда расмий Москванинг бу борадаги позицияси 180 градусга ўзгарган.

    Россиянинг глобал Жануб томон юзланиши

    Афғонистонда “Толибон”нинг иқтидорга келиши билан қисман мамлакат ичида барқарорлик қайта тикланди. Ҳозиргача “Толибон” ҳукуматини ҳеч қайси давлат тан олмаган бўлса-да, Хитой, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари “Толибон” билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Масалан, Россия “Толибон”ни террорчилик ташкилоти рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

    2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтганди. Форум доирасида Беларусь–Россия–Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон ва Россия–Каспий денгизи–Туркманистон–Ўзбекистон–Қирғизистон янги халқаро транспорт йўлакларини яратиш бўйича меморандумлар имзоланган эди. Жорий йилнинг апрель ойида эса Беларусь—Россия—Қозоғистон—Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди. Шу ўринда “Россия нега Жануб томонга интилмоқда”, деган табиий савол туғилади.

    Picture background
    Беларусь—Россия—Қозоғистон—Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темирйўл лойиҳаси
    Фото: carposting.ru

    Маълумки, Украина уруши фонида Россия ўзининг энг катта даромад келтирувчи хом ашёси ҳисобланган газ ва нефть маҳсулотларини Европа бозорларига сотишни тақиқлади. Икки ярим йилдан бери давом этаётган Украина уруши Кремль хазинасининг тубини кўрсатиб қўйганини ҳисобга оладиган бўлсак, Россия ўзининг углеводород маҳсулотлари учун янги бозорларни излаб топишга фаол тарзда киришиб кетди. Бу борада Россия учун энг мақбул бозор бу — Жанубий Осиё.

    “Унутмаслик керакки, трансафғон маршрути бўйлаб нафақат темирйўл қуриш, балки газ қувурлари ва электр узатиш тармоқларини тортиш ҳам кўзда тутилган. Бу инфраструктура Россия хом ашё экспортини Жанубий Осиёга буриш учун жуда қулай ҳисобланади”, — дея фикр билдирган эди сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова “Дарё” билан суҳбатда.

    Россиянинг Ўзбекистон газ омборларига қизиқиши

    “Бу ерда фақат углеводород ресурсларини эмас, балки электр энергиясини сотиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 70 йилларда Европа комиссияси томонидан CASА-1000 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу лойиҳа трансафғон темирйўли лойиҳаси юзага келишига сабаб бўлган. Бу лойиҳада Ўрта Осиё мамлакатларидаги ортиқча электр энергиясини Афғонистонга ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиш кўзланган эди. Айнан шунинг учун Россия бугунги кунда ўз газини кўпроқ Ўзбекистонга сотиш ва Ўзбекистондаги газ омборларини сотиб олишга қизиқмоқда. Улар Ўзбекистонни ўзига хос бир хаб қилмоқчи. Бу ерда газ орқали электр энергияси ишлаб чиқариб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга сотиш мумкин. Уларнинг қизиқиши ҳам шунда”, — деган Абдулла Абдуқодиров “Дарё” билан суҳбатда.

    Бироқ трансафғон темирйўл лойиҳасига Россия инвестор бўлиб кириши даргумон. Лекин айрим мутахассислар Москва бунга ўзининг яқин дўсти ҳисобланган Пекинни жалб қилмоқчи эканлигини таъкидламоқда.

    Хитой билан масала ҳал бўлди. Эътиборимизга энергетика ва транспортда “ечим” ҳавола қилинади деган гумондамиз, — дея ёзди ўзининг Х тармоғида иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров.

    Хулоса қилганда, Россия Ўзбекистонни ўзини глобал Жануб билан боғловчи марказ сифатида кўрмоқда. Аммо “бу ерда Ўзбекистоннинг манфаатлари қаерда бўлади” ва “Москва ва Пекиннинг бу лойиҳага қўшилиши Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли”, деган савол очиқ қолмоқда.

    Маълумот учун, Россия президенти янги муддатга сайланганидан сўнг, Хитойга давлат ташрифини амалга оширган эди. Владимир Путин шу вақтга қадар Ўзбекистонга 9 марта ташриф буюрган. Россия президентининг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 2022 йил 15–16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва бу ташриф доирасида Владимир Путин Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида иштирок этган эди.

    Сардор Али

    22.05.2024, 18:25   Изоҳ (0)   33553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Россия президентлари темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

    21.02.2024, 22:07

    Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    23.03.2024, 15:51

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

    21.05.2024, 14:49

    Ўзбекистонда инфляция ошди. Бозорларда нархлар қандай ўзгармоқда?  

    22.05.2024, 18:10

    Андижонда жиноят содир этиб, яшириниб юрган фуқаро қидирилмоқда 

    22.05.2024, 17:45

    Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси раиси билан учрашув ўтказди

    22.05.2024, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.