ЛУКОИЛ жамоаси пойтахтдан 12 километр узоқликдаги Тошкент - Самарқанд ҳудудининг Ўзбекистон М39 автомагистралида иккита кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини фойдалашишга топширди. Тантанали очилиш маросимида, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди.
АЁҚШнинг умумий қурилиш майдони икки гектарга яқин ерни ташкил этади. АЁҚШ ҳудуди атрофида дўкон, овқатланиш ҳавзаси, спорт ва болалар майдончаси жойлашган.
ЛУКОИЛнинг кенг функциялик АЁҚШ мажмуалари халқаро стандартларга асосланиб, маҳаллий минтақавий хусусиятларни инобатга олган холда иқлим шароитига мослаштирилган. Бекат ҳудудида намозхона ҳамда ойнали дам олиш айвони мавжуд, шунингдек миллий таомларни тайёрлаш мақсадида тандир ҳам ўрнатилган.
Ёқилғи қуйиш шаҳобчаси фаолиятини тартибга солиш бўйича ишлар халқаро автомагистраллардаги транспорт оқимини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди – суткавий 40 мингдан зиёд автомобиллар ҳаракатланиши инобатга олинган.
Тошкентдан Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш – Самарқандгача бўлгн йўлда ҳайдовчилар дам олишлари ва автомобилларига ЛУКОИЛ ёқилғисининг юқори сифатли турлари, жумладан ЭКТО-100 ёқилғисини қуйишлари мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида