• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Майитнинг қандай инсонлиги гўр қазилаётганда сезилади” — сеҳр-жоду ва қабристон сирлари ҳақида суҳбат (фото, видео)

    “Соядаги одамлар” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони 15 йилдан буён “Камолон” қабристонида гўрковлик қилаётган Ғулом Каримов. У суҳбат давомида нима сабабдан бу касбни танлагани, ишдаги машаққат ва қабристондаги сирли воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

    — Гўдакларнинг ва бахтсиз тасодиф туфайли вафот этган ёш инсонларнинг қабрини ковлаётганда кўнглим алланечук бўлади. Айниқса, ўлган инсон оила таъминотчиси бўлса ва 3-4 боласи бўзлаб қолса барибир уларга ачинасиз.

    Оиламизда гўрковлик билан шуғулланаётган олтинчи авлод ҳисобланаман. Отам ва боболарим ҳам шу иш билан шуғулланган. Болалигимда бобом ва отам гўрковлик билан шуғулланарди, уларга қизиқиб жуда кичиклигимдан бошлаб қабристонга келиб юрардим. Болалигим шу ерда ўтган десам ҳам бўлади, — дейди гўрков Ғулом Каримов.

    Қаҳрамонимиз бу касбни эгаллаш учун нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида гапириб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Гўрковлик ниҳоятда нозик касб, аммо бу бўйича ҳеч қаерда ўқитилмайди. Фақатгина шогирд тушиб, устоздан дуо олибгина гўрковлик қилиш мумкин. 15-16 ёшимдан бошлаб бобом ва отамга қарашиб, ёрдамчи гўрков бўлиб юрганман. Тажриба орттиргач, дуо олиб мустақил ишлашни бошлаганман. “Қабр ковлаганда руҳий босимлар бўлмайдими?” деб кўп сўрашади. Аввалига қийинчилик бўлади, шунинг учун ҳам узоқ вақт шогирд тушиб, руҳан тайёр бўлиш керак, — дейди гўрков.

    Ғулом Каримов касбининг машаққати қайси мавсумда кўпроқ сезилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Ёз ва қиш чилласида ишлаш бир оз қийин. Одатда қабрларни кундузи ковлаймиз, зарурат туғилганида эса кечки пайт ишлашимизга ҳам тўғри келади. Битта қабр тахминан 4-5 соат давомида ковланади. Мендан ташқари, ёрдамчилар ҳам бор, агар кўпчилик бўлсак ишимиз тезроқ битади.

    Қабрнинг тез қазилиши ернинг ҳолатига ҳам боғлиқ. Баҳор ва кузда ишимиз анча осонлашади. Аммо қурғоқчилик пайтида қазиш узоқроқ вақтни олади, — дейди гўрков.

    Суҳбатдошимиз қабристондаги сирли воқеалар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Сирли, мўжизавий воқеалар кўп бўлади. Аммо ҳар бир касбнинг ўз сири бўлганидек, уларнинг ҳаммасини ошкор этолмаймиз. Аммо ишонч билан айта оламанки, қабристон энг сокин ва тинч жой. Фаолиятим давомида бир кекса инсонга қабр ковлаш кераклигини айтишган. Қазиётганимизда белгиланган жойдан янги қабр чиққан. Яъни ернинг ўзи у инсонга янги қабр туҳфа этган. Аввалига бу ерда бошқа майит бордир деб ўйлаганмиз, аммо қабр ичидан ҳеч нарса топмаганмиз. Суриштирсак, у инсон ибодатдаги, илмли ва одамларга яхшилик қиладиган инсон экан, — дейди гўрков.

    Гўрков қабрлар устига қўйилаётган қабр тошлари ишлаганда қийинчилик туғдириши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Катта қабр тошларини қўйиш жоиз эмаслиги ҳақида кўп гапирилади. Аммо баъзи инсонлар яқинларининг қабрига ҳашаматли тошларни қўйдиради. Сир эмас, ҳозир пойтахтдаги қабристонларда бўш жойлар ниҳоятда кам. Шу боис, 10 йилда қабрлар очилиб, янги майитларни қўйишга тўғри келяпти. Аммо қабрни бузиш вақтида катта мармар тошлар ишлашимизга халал беради. Ҳар баҳор ва кузда ерлар юмшаб, у майитни босиб қолади, — дейди Ғулом Каримов.

    Суҳбатдошимиз кейинги пайтларда қабристонлардан ғаразли ниятларда фойдаланаётган одамлар сони ортгани ҳақида ҳам куюниб гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Кейинги пайтларда қабристондан илм-у амал қилиш учун фойдаланаётган инсонлар анча кўпайди. Минг афсуски, биз кўрганларимизнинг бари ўрта ёшдаги аёл кишилар. Қабрларни очишга ва ичига қўғирчоқ, сурат ва сочга ўхшаш нарсаларни кўмиб кетишаётганини кўп кўрдик. Тўғри, улар очиқчасига бу ишни қилмайди. Атайин қоронғида ёки ҳеч ким йўқ пайтда келишади. Бу ишларнинг савол-жавоби ниҳоятда оғир бўлади. Яқинда ҳам шундай воқеа бўлди. Хуфтон пайти бир аёл қабрни ковлаётганини кўриб қолдим. Борсам қўлида қулф-калит, унга бу иши яхши эмаслигини тушунтириб, қабристондан чиқариб юбордим. Ҳудуд катта, одамлар қандай мақсадда келаётганини билиб бўлмайди. Шунинг учун ҳаммага инсоф берсин, ҳамманинг борар ери бир эканлигини унутишмасин.

    Мана шундай инсонларга тавсиям: бойга ҳам, камбағалга ҳам бирдек қабр қазилади. 15 йиллик фаолиятим давомида одамларнинг ижтимоий келиб чиқиши ёки моддий аҳволига қараб қабр ковланганини кўрмадим. Шундай экан қисқа умр мобайнида ўзгаларга озор бермай, яхшилик қилиб яшаш керак, — дейди гўрков.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишни истасангиз, “Дарё”нинг YouTube’даги янги “Дарё медиа” каналига аъзо бўлинг. 

    28.03.2024, 13:57   Изоҳ (0)   33272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қабр#гўрков#қабристон#майит

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соядаги одамлар: “Фарзандларим мендай бозорда юрмаса, ўқиса дейман”. Балиқ тозаловчи ҳикояси (фото, видео) 

    07.10.2023, 20:16

    Соядаги одамлар: “Баъзи одамлар билан ишлашдан кўра йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш осонроқ” — ҳайвон боқувчи ҳикояси (фото, видео)

    14.10.2023, 19:40

    “Соядаги одамлар” — Аёли ва ўғлини институтда ўқитиш учун чиқинди ташувчи бўлиб ишлаётган замондошимиз билан суҳбат (фото, видео)

    29.01.2024, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.