• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Улар ҳам “Оскар” совриндорлари: ўз даврида томошабинларни ҳайратга солган, ҳозирда бир оз унутилган 10 та фильм

    “Оскар” ҳар доим ҳам маълум бир фильм учун абадий шон-шуҳратни кафолатламайди. Ўз даврида томошабинларни ҳайратга солган, бироқ бир оз унутилган бўлса-да, ҳозир ҳам завқ улашиши мумкин бўлган 10 та ажойиб фильм ҳақида маълумот берамиз.

    “Соҳил бўйида” (1954)

    • Жанр: драма, мелодрама, криминал
    • Режиссёр: Элиа Kaзан
    • Ролларда: Марлон Брандо, Карл Малден, Ли Жей Кобб, Род Штайгер

    Элиа Kaзаннинг “Соҳил бўйида” асари барча замонларнинг классикаси эканлиги айтилади. Бунинг сабаби фильмда виждонига кўра кун кечиришга ҳаракат қиладиган, аммо виждон билан қорин тўймайдиган замонда яшайдиган оддий юк ташувчи йигит ҳақида ҳикоя қилинади. Айнан шу фильмда афсонавий Марлон Брандо ўзининг энг яхши ролини ўйнаган.

    “Квартира” (1960)

    • Жанр: драма, мелодрама, комедия
    • Режиссёр: Билли Уайлдер
    • Бош ролларда: Жек Леммон, Ширли Маклейн, Фред МакМюррей, Рей Уолстон

    Голливудда деярли 30 йил давомида (1940 йиллардан 1960 йилларнинг ўрталаригача) Билли Уайлдерга тенг келадиган режиссёр бўлмаган. Ажойиб ҳазил туйғусига эга иқтидорли сценарий муаллифи сифатида Уайлдер ўзининг асосий “Оскар”ини “Квартира” комедияси учун қўлга киритади.

    “Тунги ковбой” (1969)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Жон Шлесингер
    • Ролларда: Дастин Хофман, Жон Войт, Силвия Майлс, Жон МакГивер

    “Янги Голливуд” пайдо бўлиши билан бутун Америка ўзгаради, хусусан, унинг экрандаги кўриниши ҳам. Нью-Йорк ўзининг барча жозибаси ва ёрқинлигини йўқотади. Ниҳоят, у аслида қандайлигини ҳеч қандай пардозларсиз кўрсатади: ифлос кўчалар, бузуқ одамлар-у, жанжалларга тўла шаҳар. Ажабланарлиси шундаки, ўша пайтда Америка ҳақидаги энг култ фильмлардан бири британиялик Шлесингер томонидан суратга олинган ва у илгари ҳеч ким фильм яратишга журъат эта олмайдиган бош қаҳрамонларни танлаган — аёлларга суяги йўқ аҳмоқ эркак (Жон Войт) ва силга чалинган уйсиз одам (Дастин Хоффман). “Тунги ковбой” энг юқори бадиий қийматга эга бўлган ҳақиқий, реал кинонинг янги даврини бошлаб беради.

    “Чўқинтирган ота” (1972)

    • Жанр: драма, криминал
    • Режиссёр: Фрэнсис Форд Коппола
    • Ролларда: Марлон Брандо, Аль Пачино, Жеймс Каан, Роберт Дувалл

    Коппола Марио Пьюзо билан биргаликда ҳеч қандай заиф томонлари йўқ ҳақиқий шедевр яратган. Агар “Оскар” тарихида бундан ҳам катта ғалаба бўлган бўлса, бу икки йил ўтиб Коппола “Чўқинтирган ота 2” учун олтин ҳайкалчаларнинг яна бирини қўлга киритганида содир бўлди.

    “Какку уяси узра парвоз” (1975)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Милош Форман
    • Ролларда: Жек Николсон, Луиза Флетчер, Уилл Сэмпсон, Бред Дурифолия

    Барча қўзғолончиларнинг озодлик мадҳиясига айланган ва Милош Форман каби ажойиб режиссёрнинг шедевр фильми. Бундан ташқари, Голливуднинг энг яхши мослашувларидан бири ва, шубҳасиз, Жек Николсоннинг энг ажойиб роли.

    “Кийик овчиси” (1978)

    • Жанр: ҳарбий драма
    • Режиссёр: Майкл Чимино
    • Ролларда: Роберт Де Ниро, Жон Казале, Жон Савеж, Кристофер Уолкен

    Вьетнам урушининг қизғин палласида келиб чиқиши рус миллатига мансуб уч америкалик дўстлигининг кенг кўламли хроникаси. Мазкур картина Чиминонинг урушга қарши асари ҳамда Вьетнам ва бутун мамлакат даҳшатли фожиадан қандай қутулганлиги ҳақидаги энг муҳим фильмлардан бири ҳисобланади.

    “Оддий одамлар” (1980)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Роберт Редфорд
    • Ролларда: Дональд Сазерленд, Мэри Тайлер Мур, Жудд Хирш, Тимоти Хаттон

    Роберт Редфорднинг режиссёрлик дебюти йўқотиш қайғусига дош бераётган америкалик ўртаҳол оиланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. “Оддий одамлар” мустақил Америка киноси институтининг барпо этилишига асос солган энг муҳим фильм сифатида тарихга кирган.

    “Қўзилар сукунати” (1991)

    • Жанр: триллер, детектив, криминал
    • Режиссёр: Жонатан Демми
    • Ролларда: Жоди Фостер, Энтони Хопкинс, Брук Смит, Скотт Гленн

    Жонатан Деммининг мазкур картинаси қўрқинчли фильм бўлмаса-да, даҳшатли фильмлар жанрига катта ҳисса қўшган. Ўша пайтда серияли қотилларни ушлаш ҳақидаги триллерлар модага айланди. Бундан ташқари, “Қўзилар сукунати” одатда мукофотга эга бўлган фильмлар намойиш этиладиган январь ойида экранларга чиқарилиб, “Оскар” мукофотини қўлга киритган ягона фильм ҳисобланади. Тасаввур қилинг: бир йилдан кўпроқ вақт давомида бутун жамоатчилик твит ёзиш имкони бўлмаган бир даврда Энтони Хопкинснинг ажойиб ижросига қойил қолган.

    “Шиндлер рўйхати” (1993)

    • Жанр: биографик, тарихий драма
    • Режиссёр: Стивен Спилберг
    • Ролларда: Лиам Нисон, Бен Кингсли, Ральф Файнс, Каролин Гудолл

    Агар тарихда Холокост мавзусини шу қадар синчковлик билан тасвирлаб берган режиссёр бўлса, бу Стивен Спилберг бўларди. “Шиндлер рўйхати” — унинг фаолиятидаги асосий асари ҳисобланади. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида деярли 1200 яҳудийни қутқариб қолган немис тадбиркори ҳақидаги фильм ўша йили барчани ҳайратда қолдиради.

    “Қувғин” (2007)

    • Жанр: триллер, драма, криминал
    • Режиссёрлар: Итан ва Жоэл Коэн
    • Ролларда: Томми Ли Жонс, Жош Бролин, Хавьер Бардем, Келли МакДональд

    Ака-ука Коэнлар Кормак Маккартининг романи асосида фильм суратга олган ҳолда XXI асрда вестерн жанрини қайтадан тирилтиради. Натижада уруш фахрийсининг ёлланма аскардан тортиб олган бир қоп пул билан қочиб кетиши ҳақидаги ҳикоя фильм ижодкорларига учта “Оскар” ҳайкалчасини олиб келади. Тўртинчи ҳайкалча замонавий кинонинг энг машҳур ёвуз қаҳрамонлари рўйхатига кирган камгап Антон Чигур роли учун Хавьер Бардемга берилади.

    16.03.2024, 17:10   Изоҳ (0)   21957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Оскар»#криминал#биографик#тарихий#ҳарбий драма#комедия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Икки йиллик танаффусдан сўнг кинога қайтган Демет Эвгар иштирокидаги “Баҳор” сериали рекордларни янгиламоқда

    14.03.2024, 11:50

    Мухлисларига ҳайратланарли сюрпризлар уюштирган Голливуд юлдузлари (видео, фото)

    15.03.2024, 12:50

    Президентлар нонуштаси: дунё лидерлари эрталабки таомга нима ейди?

    15.03.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.