Тошкентда 15 ёшли йигит автомашина ўғирлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Бола Учтепа туманида Леcетти ўғирлаб қўлга тушган. Машинанинг ўзи ЙТҲга учраган ҳолатда топилган. Аниқланишича, у бундан аввал ҳам икки марта машина ўғирлаган.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди мазкур йигитнинг ишини мактабда сайёр суд тартибида кўриб чиқди ва суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 267-моддасининг 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) ва 85-модда (вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
У жазони тарбия колонияларида ўтайди.
Изоҳ (0)