Жорий йилнинг 4-15 март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЕИ) Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссиясининг йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи, ХЕИ Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссияси (Келажак тармоқлари) раисининг ўринбосари О. Асадов ва "ЎзТТБРМ” давлат унитар корхонаси директори У. Шакиров билан ХЕИ Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссияси раиси Казунори Таникава ва 13 тадқиқот комиссияси маслаҳатчиси Татьяна Кураковалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни яна-да ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни муҳокама қилишди.
Учрашув якунида эсдалик совғалари топширилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)