Samsung компанияси букиладиган, билак атрофида айланадиган ва ҳатто “ақлли” соат каби ишлайдиган смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда Wccftech хабар берди.

Samsung’нинг букланадиган телефони Sling Band деб аталади. У мослашувчан OLED экранга асосланган. Ушбу билагузукдан смартфон ёки ақлли соат сифатида фойдаланиш мумкин. Ундан қандай фойдаланишга қараб, экранда тегишли интерфейс пайдо бўлади.
Тўлиқ кенгайтирилганда қурилма ҳар қандай бошқа смартфонга ўхшаб кўринади. Қурилманинг ҳатто орқа томонида камера, зарядлаш учун USB Type-C бор, динамикни ҳам ўз ичига олган.

Телефон букланганда ёй шаклини ҳосил қилади. Орқа томонида юрак уриш тезлиги монитори ҳам мавжуд, яъни агар уни билакка тақса, у Samsung’нинг Health дастури томонидан қўллаб-қувватланадиган фитнес-трекерга айланиши мумкин.


Шунга ўхшаш функция Motorola томонидан илгари икки марта кўрсатилган ва агар иккита йирик компания бир вақтнинг ўзида ушбу технологияни ўрганишни бошласа, келажакда бундай қурилмаларни сотувда кўриш мумкин.
Изоҳ (0)