• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон 3 ой ичида ўзлаштириши зарур бўлган хорижий инвестициялар қиймати маълум. Натижа қандай бўлади?

    Жорий йилнинг 14 февралида ҳукумат томонидан Ўзбекистоннинг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга оширишга доир қарор қабул қилинган. Ҳужжатда январь–март ойларида ўзлаштирилиши керак бўлган хорижий инвестициялар ҳажми соҳалар кесимида белгиланган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Қарорда шу йилнинг I чорагида мамлакат ҳудудлари ва тармоқлар кесимида жами 7 156,5 млрд доллар қийматидаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

    Бунда 41 та тармоқ 4 066,1 долларлик, жумладан, 3 449,1 млрд долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни, 617 млн долларлик давлат кафолати остидаги хорижий кредитларни ўзлаштириши кўзда тутилган.

    Қарорга мувофиқ, мамлакатнинг 14 та ҳудуди 3 ой давомида 3 090,4 млрд долларлик (шундан 3 077,1 млрд доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 13,3 млн доллари давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар) хорижий инвестицияларни ўзлаштириши керак.

    Тармоқлар кесимида Энергетика вазирлиги энг кўп — 1 685 млрд долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириши прогноз қилинган. Мазкур маблағларнинг барчаси тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳиссасига тўғри келиши кўрсатиб ўтилган.

    Кейинги ўринларда инвестицияларнинг нисбатан юқори улуши “Олмалиқ кон–металлургия комбинати” АЖ (331 млн доллар), “Ўзбекнефтгаз” АЖ (254 млн доллар), “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (220 млн доллар) ҳиссасига тўғри келади.

    Қиймати 100 млн доллардан ортиқ бўлган инвестицияларни ўзлаштириш “Ўзкимёсаноат” АЖ (195,7 млн доллар), Мудофаа вазирлиги (147,2 млн доллар), Рақамли технологиялар вазирлиги (131,1 млн доллар), “Иссиқлик электр станциялари” АЖ (120,1 млн доллар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (120 млн доллар) ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига (100,5 млн доллар) юклатилган.

    Қарорда инвестицияларни ўзлаштириш бўйича энергетика соҳасидаги компаниялар кўпроқ ўрин эгаллаган. Яъни юқорида келтирилган энергетика ташкилотлари ва компанияларига қўшимча равишда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (3,1 млн доллар), “Ўзтрансгаз” АЖ (12,5 млн доллар), “Ўзбекгидроэнерго” АЖ (11,5 млн доллар), “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (73 млн доллар) ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (15,3 млн доллар) хорижий инвестицияларни ўзлаштириши белгиланган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ҳудудлар кесимида энг кўп инвестицияларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўзлаштириши прогноз қилинган — 428,3 млн доллар.

    Шу билан бирга, нисбатан юқори улуш Тошкент вилояти ҳокимлиги (307,7 млн доллар), Фарғона вилояти ҳокимлиги (327 млн доллар) ва Наманган вилояти ҳокимлиги 329,4 (млн доллар) ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда.

    Ҳужжатга кўра, январь–март ойлари давомида Андижон вилояти ҳокимлиги 253,8 млн долларлик, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 241,8 млн долларлик, Бухоро вилояти ҳокимлиги 211 млн долларлик, Жиззах вилояти ҳокимлиги 221,3 млн долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириши лозим.

    Инвестиция дастури доирасида Сирдарё вилояти ҳокимлиги 160,4 млн доллар, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 156,7 млн доллар, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 149,6 млн доллар, Навоий вилояти ҳокимлиги 136,5 млн доллар, Хоразм вилояти ҳокимлиги 117,3 млн доллар қийматидаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириши прогноз қилинган.

    Ўзбекистон ҳудудлари бўйича энг кам хорижий инвестицияларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (49,8 млн доллар) ўзлаштириши кутилмоқда.

    Ҳукуматнинг мазкур қароридаги инвестиция дастурида барча лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 104 541,6 млрд долларни ташкил этиши кўрсатилган. Шундан йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар қиймати 72 215,3 млрд долларни, янгидан бошланувчи лойиҳалар қиймати 32 326,3 млрд доллар экани акс этган.

    Қарорга кўра, мамлакат бўйича энг йирик қийматдаги лойиҳалар ёнилғи-энергетика ва кимё соҳасида амалга оширилмоқда. Ушбу соҳада жорий этилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 41 507,4 млрд доллар бўлиб, шундан ўзлаштирилмаган миқдори (2024 йил 1 январь ҳолатига) 25 414,8 млрд долларни ташкил этган. Ҳужжатда соҳа бўйича 2024 йилнинг I чорагида мазкур маблағлардан 2 510,1 млрд доллари ўзлаштирилиши прогноз қилинган.

    Қарорда амалга ошириладиган барча лойиҳалар қиймати келтириб ўтилган. Хусусан, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва маҳсулотни тақсимлашга оид битим асосида конни ўзлаштириш, газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси 2017–2052 йилларда амалга оширилиши белгиланган. Бунда 5 млрд куб метрли табиий газ қайта ишлаш заводи барпо этилиши кўзда тутилган. Лойиҳага йўналтириладиган хорижий инвестицияларнинг умумий қиймати 2,9 млрд долларни ташкил этади. Шундан ўзлаштирилмаган қисми 1,8 млрд доллар бўлиб (2024 йил 1 январь ҳолатига), жорий йилнинг I чорагида ушбу маблағлардан 160 млн доллари ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

    Яна бири — Бухоро вилояти Қоракўл туманида MTO (метҳанол то олефин) технологияси бўйича газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси бўлиб, у йилига 2 млрд куб метр табиий газ полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,7 млрд долларни ташкил этади, шундан 2,1 млрд доллари (2024 йил 1 январь ҳолатига) ўзлаштирилмаган. Жорий йилнинг I чорагида мазкур маблағлардан 120 млн доллари ўзлаштирилиши белгиланган.

    I чорак якунланишига бир ой муддат қолди. Қарор билан белгиланган прогнозлар ўзини оқлайдими? Жараённи кузатамиз ва бу мавзуга яна қайтамиз.

    01.03.2024, 19:21   Изоҳ (0)   8801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хусусий корхоналар сони ўтган йилгидан салкам 26 мингтага камайди

    22.02.2024, 13:24

    “Келгуси 6 йилда 30 млрд долларлик ДХШ лойиҳалари амалга оширилади” — президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов

    29.02.2024, 15:09

    Ўзбекистонда инфляция 8 йил ичидаги энг паст даражага тушди

    01.03.2024, 12:26

    Ўзбекистонда январь ойида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    21.02.2024, 18:42

    Гўшт нархи ўша–ўша, бодринг ва узум қимматлашди — Тошкент бозорларидаги янги нархлар

    19.02.2024, 12:40

    Марказий банк 400 минг сўмлик банкнот муомалага чиқарилгани ҳақидаги хабарни рад этди

    18.02.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.