• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” иши бўйича якуний суд: айбдорларга ҳукм ўқилди, вафот этганлар учун товон пули ундирилиши белгиланди 

    Ўзбекистонда энг камида 69 нафар, бироқ расмий маълумотларга кўра, 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган сироп иши бўйича бошланган суд бугун, 26 февраль куни якунига етди. 

    Фото: “Дарё”

    Унда иштирок этаётган “Дарё” мухбирининг хабар беришича, айни вақтда Тошкент шаҳар судларининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан сироп воқеасида айбланаётган 23 нафар судланувчига ҳукм ўқилди. Унга асосан Ҳиндистон фуқароси, Quramax Medical МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратарга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони ўтаб бўлгач, Ҳиндистонга депортация қилинади.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Шунингдек, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Шунингдек, “Док-1 Макс” ишини кўриб чиққан судлов ҳайъати сиропдан заҳарланиб вафот этган 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули ундирилишини белгилади. Оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлди.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Суд ҳукмига кўра:

    • Сингҳ Рагвендра Пратар (1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Медикал” МЧЖ директори лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,209-моддаси 1-қисми билан айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 2, 3-бандларига асосан оқланди. Сингх Рагвендра ПратапЖиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а” банди, 213-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жазони ўтаб бўлганидан кейин Сингх Рагвендра Пратапни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш белгиланди.

    Б.Камбаралиев (1978 йилда Наманган вилоятида туғилган, “Quramax Медикал” МЧЖ савдо директори лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 4 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан ўташ учун 3 йил 11 ой 18 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    • Н. Мирзаахмедова (1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Quramax Medical” МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Н. Мирзаахмедовага нисбатан Жиноят кодекснинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

    Э. Мирзаахмедов (1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Quramax Medical” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    • С. Кариев (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    А. Азимов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    • Н. Мусаев (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори ўринбосари, Фармакопея қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган) Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Г. Салиева (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори ёрдамчиси, рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган) Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан ўташ учун 1 йил 10 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    • Ш. Шодманов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими вице-бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,210-моддаси 3-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Ж. Эркиний (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 212-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан ўташ учун 4 йил 6 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    • С. Саидов (1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакология қўмитаси раиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Ж. Шамшетов (1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган), А. Джалилов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,  “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган) ва Г. Халилова (1963 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакология қўмитаси етакчи мутахассиси) Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    • Г. Болтабаева (1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири) Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йилга давлат идораларида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    М. Хамдамов (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ директори лавозимида ишлаган) жиноят иши доирасидаги битта эпизод бўйича Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан оқланди. М. Хамдамов Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан ўташ учун 2 йил 10 ой 1 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    • Ш. Холмуродов (1992 йилда Навоий вилоятида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари лавозимида ишлаган) жиноят иши доирасидаги битта эпизод бўйича Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан оқланди. Ш. Холмуроодов Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан ўташ учун 3 йил 4 ой 24 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

    Н. Шукуруллаева (1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Синов маркази раҳбари) жиноят иши доирасидаги битта эпизод бўйича жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан оқланди. Н. Шукуруллаева Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми “а” банди, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 110 баравари миқдорида, яъни 33 000 000 сўм жарима жазоси тайинланди. Жиноят кодекснинг 62-моддасига асосан 17 190 000 сўм жарима жазоси қолдирилиб, тайинланган жаримани давлат фойдасига ундириш белгинади.

    • Ш. Абдуганиев (1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган), Ф. Файзиев (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган) ва I. Мирзаёқубов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Синов маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан оқланди. Ш. Абдуганиев, Ф. Файзиев ва I. Мирзаёқубов Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Ф. Талипов (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси, Фармакология қўмитаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган) Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман
    26.02.2024, 16:31   Изоҳ (0)   21296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

    19.02.2024, 14:41

    “Док-1 Макс” иши судланувчилардан бири компенсация талаб қилмоқда. У ўзига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси нотўғри қўлланилган деб ҳисоблайди

    19.02.2024, 20:23

    “ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

    20.02.2024, 17:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    26.02.2024, 16:12

    Бекободда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш масъуллари 950 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

    26.02.2024, 15:55

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни 70 ёшга тўлгани билан табриклади

    26.02.2024, 14:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.