Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини Германияда давом эттирмоқчи.
Bild нашри журналисти Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, 61 ёшли мураббий “Бавария”ни бошқармоқчи.
“Жозе немис тилини ўрганаётганини эшитдим. Аввалроқ у мюнхенликлар раҳбариятига ишора ҳам қилганди. У аллақачон жамоани бошқаришга тайёр”, — дейди Фалк.
Моуриньо январь ойида “Рома”ни тарк этганди. Шундан буён мураббий ишсиз.
“Бавария” Бундеслига турнир жадвалида “Байер”дан 5 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)