Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида навбатдаги медаллар жамланмаси. Маҳоратли полвон Суннатилла Ўсаров Осиё чемпионатида 3 та кумуш медални қўлга киритди.
Ўсаров даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ва икки курашда 346 кг натижа кўрсатишга эришди.
Айни пайтгача мусабақада Ўзбекистон терма жамоаси жамғарган умумий медаллар сони 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)