Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида яна носозлик кузатилгани ҳақида видеолар тарқалди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 7 февраль куни соат 08:55 ларда Чилонзор йўналишининг Ҳамид Олимжон—Амир Темур хиёбони перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.
Бунинг натижасида, ушбу ҳаракат таркиби уч дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.
“Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)