Ўзбекистоннинг янги элчиси Абдусалом Хатамов бугун Уммон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари шайх Халифа ал-Ҳарсийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Маълум қилинишича, Уммон ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб, барча соҳаларни қамраб олаётгани, бунга давлат етакчилари ўртасидаги ишончли ва дўстлик муносабатлари мустаҳкам асос бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
Уммон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистоннинг янги элчисига ўзаро муносабатларни изчил ривожлантириш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Изоҳ (0)