• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тошкент кўчалари”: Биринчи телеминора, зилзиладан кўрилган талафот ва метро қурилишига бўлган қаршиликлар ҳақида (фото, видео)

    “Тошкент кўчалари” лойиҳасининг илк сонида санъатшунос олим Абдумажид Мадраимов болалиги ўтган Дегрез маҳалласи, Навоий кўчаси ва қадимий тарихга эга бўлган Хадра майдони ҳақида сўзлаб берди.

    Хадра майдони

     

    — Худди кечагидек ёдимда, мана бу ердан троллейбус юрарди. Эски жўвадан қайтиб келарди. Бу ердаги Тошкент цирки ёнидаги муҳташам бинолар ўрнида трамвай депоси бўларди. Тунги соат 12 ларда трамвай қайтаётганида рельсларидан чиқадиган овозларни завқ билан эшитардик. Болалигимизда цирк биноси бўлмаган. Катта майдон эди. Шунинг учун ҳам Хадра майдони дейиларди.

     

    Чорсу аввал Эски Жува номи билан аталарди. Бозор, Хадра майдони шаҳарнинг энг гавжум жойларидан бўлган. Навоий кўчасининг бошланиши Дегрез маҳалласи, унга параллел кўча эса аввал Горкий кўчаси дейиларди. Ўша ерда яшаб, 75-мактабда ўқиганман, — дейди Абдумажид Мадраимов.

    Нега айнан “Ўқчи”?

     

    — Қўшни маҳалланинг номи “Ўқчи” эди. У ердаги аҳоли ўқ ясаш билан шуғулланган. Камончи номи билан ҳам аталган. Бизнинг маҳаллада эса катта-ю кичик қозонлар қуйган. Катта-катта махсус мосламалар бўлар эди. Номи ҳам шундан келиб чиқиб берилган. Ҳозир энди Хадра маҳалласи дейилади. Дегрез номи Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирига берилган, — дейди Абдумажид Мадраимов.

    Ўзбек миллий академик драма театри

    Фото: “Дарё”

    — Мана бу Ўзбек миллий академик драма театри ўрнида ўз даврининг муҳташам энг катта маданият маскани— Ватан кинотеатри бўлган. Бешёғоч, Кўкчада ҳам кинотеатрлар бўлган. У вақтларда маданий маскан сифатида кинотеатрларнинг аҳамияти катта эди. У вақтда телевидение ҳали ривожланмаганди. Фарзандларимни ҳам тез-тез кинотеатрга олиб борардим. Айниқса, ҳиндча киноларга қизиқиш баланд эди.

     

    Тошкент асосан 1966 йилдаги зилзиладан кейин қайта тикланиб, ободонлаштирилган. Турли шаҳарлардан архитекторлар таклиф этилиб, мустаҳкам ва гўзал бино-иншоотлар, турар-жойлар қурилган, Яқинда бир маълумотга кўзим тушди, Шароф Рашидов метро қуриш таклифи билан чиққанида “кичик жойда метро нимага керак?” деган маънодаги важлар билан “раҳбарлар” томонидан катта қаршиликларга учраган экан. Лекин мана қаранг, қандай гўзал, бир-бирини такрорламас метро бекатларимиз бор, — дейди Абдумажид Мадраимов.

     

    1893 йилгача Навоий кўчаси “Тошкўча”, “Катта кўча” номлари билан юритилган. 1938 йилда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан Навоий номи билан аталган. Нега бу ерлар айнан “Тошкўча” дейилган?

    Тошкентнинг илк телеминораси

    — Авваллари марказий кўчаларга тош ётқизилган, чеккароқ кўчалар ерлари эса тупроқли бўлган. Шунинг учун Тошкўча дейилган. Тошкентнинг биринчи телеминораси 1956 йилда фойдаланишга топширилган. У пойтахтнинг марказида “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро станциялари яқинида жойлашган. Баландлиги 186 метр бўлган телеминора 1966 йилги зилзилани ҳам кўрган. Иншоот 1985 йилгача Тошкент телестудиясининг кўрсатувларини узатган. Ҳозирда телеминорадан радиоэшиттиришларни узатишда, турли ташкилотлар учун алоқа воситаси сифатида фойдаланилади.

     

    Унинг рўпарасида бутун мамлакатимиз аҳолисини бир-бири билан алоқа ўрнатишига хизмат қилган ўша машҳур телеграф бўлар эди. У ерда шаҳарлараро қўнғироқларни амалга ошириш учун қурилмалар бўларди. Шунинг учун ҳам шаҳарнинг марказида жойлашган. Аввалдан келиб, келишиб қўйиш керак бўларди, — дейди Абдумажид Мадраимов.

    Турон кутубхонаси

    Фото: “Дарё”

    — Тошкентда китобсеварлар учун энг гавжум жойлардан бири Эски жўвада бўлган. Яна биттаси Эски жўвадан сал пастроқда бизнинг жадид боболаримиз асос солган Турон кутубхонаси бўларди. Аҳоли ҳам ўзининг шахсий кутубхонасида мавжуд китобларини олиб келиб топширарди. Барча у ердаги адабиётлардан баҳраманд бўларди. Кейинчалик бу кутубхона бошқа ерга кўчирилди. Яқинда яна эски жойида тикланди. Мен Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида узоқ вақт ишлаганман. Иш вақти тугаши билан янги китоблар сотиб олишга шошилардим, — дейди Абдумажид Мадраимов.

    “Навоий 30” нега қурилган?

     

    — Бу бинони Ўзбекистон санъати ва маданиятининг ўчоғи дейиш мумкин. Бу ерда нашриёт, китоблар палатаси, кино қўмитаси ижодкорлари фаолият олиб борган маскан бўлган.

    Ўша вақтларни яхши эслайман. Китоб расталари бўларди, газетага талаб жуда катта эди. Одамлар Навоий кўчаси бошидаги Миллий театр биноси ёнидаги раста олдида қатор-қатор бўлиб навбатда туришар эди. Яқинда ўша ерга борганимда, унинг сотувчиси “домла, мана шу ерда зиё улашаётганимга эллик йил бўлибди”, деди. У мени жуда яхши танийди. Чунки нашриётда мақолаларим чиққанида ҳар сафар анъанага кўра яқинларим учун бир нечта нусхада ўша газеталардан сотиб олар эдим. Ўша вақтдан буён таниш бўлиб қолган эдик.

    Умуман олганда, бу жойлар аввал ҳам, ҳозир ҳам зиёлилар яшайдиган жойлардан бўлиб қолган, — дейди санъатшунос олим Абдумажид Абдураимов.

    “Тошкент кўчалари” лойиҳаси пойтахт манзиллари ҳақида кўпчилик билмаган маълумотларни беришда давом этади. Бизни кузатинг!

     

    02.02.2024, 11:10   Изоҳ (0)   19016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги IT Park’да Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилади

    02.02.2024, 11:00

    ChatGPT ўзбек тилини ўрганмоқда: Wе Digital’дан Uzbek Expert билан

    02.02.2024, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    02.02.2024, 10:54

    Абдулла Арипов Олмаотада Қозоғистон бош вазири билан учрашув ўтказди

    02.02.2024, 10:40

    Самарқандда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди

    02.02.2024, 10:25

    Сурхондарёда хусусий боғча қуриш учун ажратилган 356 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

    02.02.2024, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.