• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Сиз билган Куши Кумари Гупта — актриса ва модель Санайя Эроний ҳақидаги ҳақиқат ва ёлғонлар

    “Муҳаббат тафти” сериалидаги роли Санайя Эронийни бутун дунёга машҳур қилди. Барун Собти билан бўлган ишқий муносабатлардан тортиб, икки фарзандининг туғилиши ва автоҳалокатда вафот этганигача… Келинг, ушбу ажойиб актрисанинг таржимаи ҳолида нима ҳақиқат-у, нима ёлғон эканлигини билиб оламиз.

    Актрисанинг болалиги

    Санайя Эроний 1983 йил 17 сентябрда Мумбайда эронликлар оиласида туғилган ва Утининг сокин муҳитида улғайган — бу ерда етти йил мактаб-интернатда ўқиган. Ути Тамилнаду штатидаги курорт шаҳарча бўлиб, ўзининг гўзал табиати, қалъалари ва саройлари билан машҳур.

    Санайя Эроний отаси билан

    Уйига, Мумбайга қайтгач, Санайя иш бошқарувчи бўлиш учун Сиденҳам коллежига ўқишга киради. Аммо тез орада ўқишни ташлашга мажбур бўлади, чунки эронлик ёш соҳибжамол реклама роликларида чиқиш таклифларига тўлиб-тошганди.

    Аввалига Санайя шоу-бизнес билан шуғулланишни истамайди, лекин онаси унга рад қилмасликни маслаҳат беради. Онаси қизини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, чунки у Санайянинг муваффақиятли модел ёки актриса бўлишини жуда хоҳларди. Шундай қилиб, қиз коллеждан бир йил таътил олиб, реклама оламига шўнғийди.

    Модель бўлгандан сўнг, Эроний тезда машҳурликка эриша бошлайди. Айтганча, унинг биринчи портфолиосини бир вақтлар фотограф бўлиб ишлаган актёр Боман Эроний тузган. 2006 йилда Санайя катта экранда биринчи марта пайдо бўлади, у “Жоним фидо” драмасида Кажолнинг дугонаси ролини ўйнайди. “Мен бу ролга тасодифан тасдиқланганман”, деб эслайди у.

    Тўғрисини айтсам, ўйнайдиган нарсанинг ўзи йўқ эди, чунки роль эпизодик бўлган. Мен ҳеч қачон фильмларда роль ўйнашни орзу қилмаганман, шунинг учун “Жоним фидо” фильмида ўйнашга таклиф қилишганда, аввалига рад этдим. Ҳеч қандай салмоғи йўқ иккинчи даражали қаҳрамон сифатида экранда кўринишни хоҳламаслигимни айтдим. Фильм ижодкорларига 3 марта рад жавобини бердим. Лекин барибир мени кастингга чақиришди.

    Ўша ердагина Амир Хон ва Кажол бош ролларни ижро этаётганини билиб қолдим. Ва бу ролга фақат уларнинг қандай ишлашини кўриш учунгина рози бўлдим. Менимча, улар ажойиб актёрлар! Ўшанда фақат реклама роликлари билан шуғулланардим, шунинг учун бир-икки ҳафталик суратга олиш ишлари ҳаётимга жуда катта таъсир кўрсатмасди.

    Менда актриса бўлиш ва катта экранга чиқиш нияти бўлмаган. Агар ўтмишга қайта олганимда эди, бу ролга рози бўлмаган бўлардим”, — дейди актриса.

    Шундан кейин унга “Чап, ўнг, чап” сериалининг иккинчи мавсумида курсант Самира Шрофф ролини таклиф қилишади. 

    “Аввалига жуда қийналдим, чунки ҳинд тилини яхши билмасдим. Режиссёр диалогларни сўзма-сўз, бўғинлаб талаффуз қилишни ўргатди. Бу машаққатли иш эди, лекин мен уддаладим. Ҳозир ҳиндчани анча яхши биламан”, — дейди Санайя.

    2008 йилда актриса “Биз учрашганимизда” сериалида роль ўйнайди. Кичкина шаҳарчадан Мумбайга келган икки опа-сингил ҳақидаги фильм томошабинларга ёқади. Санайянинг ўзи эса партнёри Моҳит Сеҳгалнинг қалбини забт этади.

    Турмуш ўртоғи Моҳит Сегал билан

    Моҳит интервьюсида бу ҳақда шундай деди: 

    “Мен Санайяни суратга олишнинг биринчи кунидаёқ севиб қолдим, лекин биринчи мавсумдан кейингина унга бўлган ҳис-туйғуларимни тан олдим. Биз дарҳол тил топишиб кетдик ва биринчи ойларда шунчаки дўст эдик. Аммо дўстимиз ва ҳамкасбимиз Аржун Бижлани Санайя билан бир-биримизга бефарқ эмаслигимизни ўша пайтдаёқ сезган экан.

    У ғашимизга тегиб, бизни масхара қиларди: “Бир-бирингизни севиб қолгансизлар-ку! Тан олсангиз-чи”, дерди. Шубҳалар, ўзимга бўлган ишончсизликдан қийналардим. Аммо вақт ўтиши билан Санайя ер юзидаги энг яхши қиз эканлигини ва хавотир олишимга асос йўқлигини англадим.

    Моҳит ва Санайя муносабатларини сир тутиб, сериал тугаганидан кейингина эълон қилади. 2016 йил 25 январда Гоа шаҳрида чиройли тўй ўтказилади.

    Санайянинг Болливуд ҳақида ҳеч қандай тасаввури бўлмаган. У ҳар доим телевидениени яхши кўрган ва уни нафақат телесериалларда, балки клип, веб-сериал ва турли рақс реалити-шоуларининг иштирокчиси, ҳатто бошловчиси сифатида ҳам кўриш мумкин.

    “Агар актриса бўлмаганимда, эҳтимол мода дизайнери ёки интерьер дизайнери бўлардим”, дейди Эроний. Бугунги кунга қадар у People журналининг “Энг гўзал 40 аёл” рўйхатига киритилган ягона телевидение актрисасидир.

    2011 йилда Санайя Эрони “Муҳаббат тафти” сериалида роль ўйнаш учун шартнома имзолайди ва бу роль 28 ёшли қизга оламшумул машҳурлик олиб келади. Унинг қувноқ ва самимий Куши Кумари Гупта роли томошабинлар томонидан юқори баҳоларга сазовор бўлади.

    Ушбу лойиҳада Санайя нафақат комедик, балки романтик актриса эканлигини ҳам исботлади. Унинг Барун Собти билан ижодий иттифоқи шунчалик омадли чиқадики, баъзи мухлислар Санайя ва Барун бир-бирини чинакам севганига ишонади ҳам.

    “Муҳаббат тафти” бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларни экран қаршисига михлаб қўйди ва уларни иккига бўлди. Баъзилар бош қаҳрамонларни бир-бирига мос деб яхши кўришса, бошқалари эса фақат Барун учун ақлдан озиб, Санайяни унга мос келмайди деб ҳисоблайди. Шунинг учун актриса кўпинча Собти мухлисларининг нафратига учрайди.

    “Муҳаббат тафти” сериалидан сўнг Санайя “Опа-сингиллар” ҳинд фильмидан илҳомланган “Чанчан” лойиҳасида иштирок этади, аммо томошабинларга фильм ёқмайди ва тезда бекор қилинади.

    2013 йил охирида у Ashish Шарма билан биргаликда “Эҳтирос ранглари” мелодраматик лойиҳасида порлайди, бу фильм хитга айланади. Оддий қишлоқ қизи билан офицер ўртасидаги нафратдан бошланган муҳаббат ҳикояси севиб томоша қилинади.

    Баъзи манбаларда Санайянинг автоҳалокатда вафот этгани ҳақида ёзишган. Бундан ташқари актрисанинг она бўлгани ҳақидаги видео ҳам бор. Бироқ буларнинг барчаси ёлғон хабарлар бўлиб, фақат томошабинлар қизиқишини уйғотиш ва кўришлар сонини орттириш учун қилинган.

    Ҳозирда Санайя Эроний турмуш ўртоғи Моҳит билан бахтли. Уларнинг фарзанди йўқ, лекин актрисанинг иккита жияни бор — укасининг болалари Финн Уокер Эроний ва Слоан Харпер Эроний.

    Айтганча, баъзи манбалар унинг опаси борлиги ҳақида ҳам ёзган, аммо бу нотўғри маълумот. У ва актриса Кашмира Эроний шунчаки фамилиядош холос.

    24.01.2024, 17:20   Изоҳ (0)   27016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#актриса#сериал#«Муҳаббат тафти»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўша Арнав Сингҳ Райзада: актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган Барун Собтининг ижод йўли

    12.01.2024, 11:50

    “Эри туфайли машҳур бўлганми” — Шоҳрух Хоннинг рафиқаси қандай қилиб замонавий интерьер дизайнерига айланди?

    23.01.2024, 12:10

    Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва миллионларини оқилона сарфлайдиган машҳурлар (фото)

    23.01.2024, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.