АҚШ қирувчи самолёти Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган баллистик ракетани уриб туширди, деб хабар берди АҚШ Марказий қўмондонлиги. Идора маълумотларига кўра, ҳужум нишони Қизил денгиз жанубидаги Американинг Laboon эсминеци бўлган.
“14 январь куни тахминан соат 16:45 да Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларидан Қизил денгиз жанубида ҳаракат қилаётган АҚШнинг Laboon эсминецига қарши қанотли ракета учирилди. Ракета Ходейда вилояти яқинида уриб туширилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ”, — дейилади Х даги қўмондонлик баёнотида.
Сўнгги ойларда Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш фонида Қизил денгизда халқаро сувларда ҳаракатланаётган бир нечта кема ўққа тутилди. ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи Яман ҳусийлари Исроил билан алоқадор деб ҳисоблаган кемаларга ракета ёки учувчисиз учоқлар орқали зарбалар берди.
Изоҳ (0)