Футбол бўйича Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан сўнг терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанес иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Натижадан қониқмадим. Бутун ўйин давомида ҳужумлар қилавердик, аммо гол ура олмадик. Сурия 90 дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик. Бошқа айтадиган гапим йўқ.
Элдор энг муҳим ўйинчимиз эди. У Ўзбекистон термасига келганимдан бери 10-15 та гол урди. Элдор ҳар сафар жамоага кўпроқ нарса бераверарди. Жамоада энг зўр ҳужумчингиз бўлмаса, доим қийин бўлади. Бундай мусобақаларда Элдорсиз муаммоларга дуч келишимиз аниқ эди.
Мен рақиб бунчалик зич ҳимояланишини кутмагандим. Бу ноқонуний эмас, албатта. Сурия терма жамоаси шунчаки бункер қурди. Сиз рақиб қандай ўйнаса, шунга мослашишингиз керак. Ҳимоявий ўйнаш айб эмас.
Бизда ҳужумчилар билан муаммо бор, гол уришда қийналяпмиз. Муаммо фақат ҳужумчиларда эмас. Тўп билан секин муомала қиляпмиз, бир оз тезкорроқ ҳаракат қилиш керак. Шундагина, бўш зоналар очиб, гол уришимиз мумкин бўлади.
Сречко Катанес, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)