Бразилиялик собиқ футболчи Пеленинг тобути «Сантос» стадионига олиб борилди.
Унинг тобути «Вила Белмиро» стадиони майдонига олиб борилган, бу жараёнда мухлислар мушакбозлик қилган. 2 январь куни стадионда Пелени сўнгги йўлга кузатиш маросими ўтказилади.
Шундан кейин Пеленинг тобути Сантос кўчалари бўйлаб Пеленинг 100 ёшли онаси яшайдиган уйга олиб борилади. Дафн маросимида фақат оила аъзолари иштирок этади.
Бразилиялик собиқ футболчи 29 декабрь куни 82 ёшида вафот этганди. У бир неча йилдан бери саратон билан курашиб келарди.
Аввалроқ «Сантос» Пеле вафот этмасидан олдин ушбу маросимга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар чиққан ва бу танқидларга сабаб бўлганди.
Пеле деярли бутун фаолиятини «Сантос» сафида ўтказган. У 1956—1974 йиллар давомида клуб билан бир нечта совринга эга чиққан ва олти марта Бразилия чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)