Японияда 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Kyodo агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, яна камида 50 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Зилзила юз берган Исикава префектурасида қийин вазият кузатилмоқда. Ер силкиниши оқибатида 200 дан ортиқ уй ёниб кетган, 100 дан ортиқ турар-жой биноси қулаган, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.
1 январь куни Япония ғарбидаги Исикава префектурасида беш дақиқадан камроқ вақт оралиғида иккита кучли зилзила содир бўлганди. 5,7 магнитудали биринчи силкинишлар маҳаллий вақт билан 16:06 да (Тошкент вақти билан 12:06) қайд этилган. Кейинги кучлироқ 7,4 магнитудали силкиниш 16:10 (Москва вақти билан 12:10) да содир бўлган. Ер қимирлаши Осака ва Киото, шунингдек, Токиода ҳам сезилган.
Мамлакатда 2011 йилдан бери биринчи марта “катта сунами” хавфи эълон қилинди, аммо кейинроқ бекор қилинди. Япониялик сейсмологлар яқин 2-3 кун ичида 7 магнитудадан юқори кучли зилзилалар такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)